Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувида: Эронга ҳужумлар асоссиз ва оқлаб бўлмайдигандир
-
Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувида: Эронга ҳужумлар асоссиз ва оқлаб бўлмайдигандир
Россия президенти Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувида яна бир бор ўз давлатининг АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга ҳужумларини қоралашдаги позициясини изҳор қилиб, бу ҳужумлар асоссиз ва оқлаб бўлмайдигандир, деб айтди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кеча Кремл саройида Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи билан учрашиб , мулоқт қилди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувида деди: бугун Москвада эканлигигиздан ғоят ва мамун ва хурсандман. Путин Момкванинг Россия ТИВ баёнотларида ва БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги позицияларида баён этилган позицияларини ҳам эслатиб, Эронга қарши амоссиз тажовуз ҳеч қандай асосга эга эмас , деб изоҳлади. У Россиянинг Эрон билан узоқ муддатли яхши ва ишончли муносабатлари бор ва биз Эрон халқига ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қиламиз, деб маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари ҳам, ушбу учрашув минтақада ҳукм сураётган хавфли шароитда ўтказилмоқда. Эрон ва Россия муносабатлари яқин ва қадимий бўлиб, сўнгги йилларда улар стратегик ўлчовга кўтарилди. Биз Россиядаги дўстларимиз билан глобал хавфсизликнинг барча соҳалари ва масалалари бўйича доимо яқиндан маслаҳатлашиб келамиз. Ядро дастури доирасида Россия ҳамкор сифатида Эрон учун Бушеҳрда атом электр станциясини қурмоқда ва бу борада шунингдек, ядровий келишувларга эришишда бизга ёрдам бермоқда. Яхши келишувларга эришишимизда Россия ҳам ижобий рол ўйнади, деб таъкидлади.
Биз Россияга ушбу тажовузларни қоралаган жуда қатъий ва тўғри позицияси учун миннатдорчилик билдирамиз ва Россия халқаро ҳуқуққа мувофиқ тарихнинг тўғри томонида, деб изоҳлади, Ироқчи.
У шунингдек, ҳозирда сионистик режими ва АҚШнинг асоссиз тажовузи туфайли кескинлик даражаси ортиб бормоқда. Исроил режими ва АҚШнинг Эронга қарши тажовузкзор мутлақо ноқонуний ва халқаро қонунлар ва меъёрларга зиддир, биз ҳозир ўз суверенитетимиз ва давлатимизни ҳимля қилмоқдамиз, ҳимоямиз эса қонунийдир, деб қўшимча қилди.