Вена йиғилиши Европа учун синовдир
(last modified Sat, 26 May 2018 06:15:09 GMT )
май 26, 2018 11:15 Asia/Tashkent

Кеча Эррн таклифи билан Вена шаҳрининг Коборг меҳмонсаройида МАГАТЕ бош котиби Юкиа Амано иштирокида Вашингтн давлтини ядрови келишувдан чиққанини кўриб чиқиш учун Эрон ядровий дастури қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу йиғилишда АҚШ давлати ядровий дастурдан чиққанлиги сабаб қатнашмади.

Баржом ё ўзи Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури комиссияси йиғилишини ўтказилганидан асл мақсад, АҚШсиз Эрон билан ядровий келишувни давом эттириш ҳамда Теҳронни иқтисодий манфаатларига кафолат бериш ҳамда  АҚШ санкцияларини қайта тикланганида Эрон иқтисодий айирбошлаши йўлидаги тўсиқларни олдини олиш масалалари эди.

АҚШ давлатини  жорий йилнинг 8 май куни Баржом ядровий дастуридан чиққани ортидан, бошланган  Эрон давлатининг маслҳатлашувлари давомида Вена йиғилиши ўказилди.

Ушбу йиғилишдан олдин Эрон презинти Ҳасан Руҳонийнинг дастури асосида мамлакат  ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф   Теҳрон давлатини ядровий келишувда натижага эриша олиши учун  Хитой, Россия ҳамда Европанинг уч мамлакати- Англия, Франция ва  Германия масъуллари билан маслаҳатлашувларини бошлаганди.

Баржом ядровий дастури борасидаги Эроннинг шартлари ҳам  ўтган чоршанба куни Инқилоб раҳбарини Эроннинг давлат ва ҳарбий етакчилари билан учрашувларида  билдирган баёнтларида ошкора тарзда эълон этилди.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари чоршанба куни тизим масъуллари ва ишчи-ходимлари билан учрашган чоғларида Эрон миллатига ва исломий жумҳурият тизимининг принципларига АҚШнинг доимий ва тўхтовсиз тарзда душманлик қилишига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, Американинг охирги можаролардаги мағлубияти масъулларнинг ўз вазифаларини қатъий бажаришлари натижасига боғлиқ бўлди. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қайд этишларича, АҚШнинг ҳозирги президентининг тақдири ўзининг олдинги ҳамкасблари бўлмиш Буш ва Рейгэн сингари бўлади ва улар каби тарихда йўқ бўлиб кетади. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Американинг ядровий музокаларнинг бошидан ҳозирга қадар олиб борган фаолияти ва ёндашувлари муҳим тажрибаларни намоён этдики, Эрон ислом жумҳурияти АҚШга ишонмайди ва у билан ҳамкорлик қилмайди. Негаки, Америка ўз мажбуриятларини мутлақо бажармайди. 

 Россия президенти Владимир Путин ҳам франциялик касбдоши Эммануэль Макрон билан урашганида  ядровий дастурни сақлаб қолиши Эронни бошқа фаолиятлари ва ракета дастурларига ҳеч қандай алоқаси йўқ деб таъкидлаганди.

У шунингдек Эрон билан ядровий келишув сақлаб қолмаганида бу масала жиддийй муаммоларга сабаб бўлишини эҳтимоли бор деб айтганди.

Эрон ислом жумҳурияти   амалий ва оптимистик руҳдаги кафолатларни касб этиш учун Европа давлатлари билан маслаҳатлашувлар доирасида амал қилиб келмоқда.

АҚШни ядровий келишувдан чиққандан кейирн  Баржои ядровий дастурини нажот бериш учун жиддий одимлар ташланмоқда, айниқса АҚШ томондан Эронга қарши санкцияларни қайта тикланганида  нефт экспорти, банк системалари, суғурта ҳамда кемачилик соҳаларига кафолат бериш Эрон давлати истаётган  мавзўлардандир.

Албатта АҚШ сиёсатлари доирасидан ташқари Европа давлатиларини мустақил тарзда амал қилишлари осон иш эмас, аммо Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиши улар учун муҳим масала ҳисобланади.

 Эндиликда АҚШни ядровий келишувдан чиққани билан Европа давлатлари икки йўл орасида қолиб, биринчиси АҚШнинг ўзбошимчалиги ва қайсарлиги иккинчидан  халқаро миқёсидаги тинчлик ва сулҳга кафолат берувчи томонлар ва таъсирчан бир қудрат сифатида мустақил тарзда амал қилишдан бирини танлаши тўғри келади.

Айни шу масала Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини сўзларида ҳам ишора қилинган.

У пайшанба куни сўзлаган нутқида дедики,  Европа иттифоқини ўз қудрати ва ҳокимиятини намойиш бериши учун Баржом ядровий дастури муҳим бир синовдир.

Тарихий тажрибалар Европа давлатларини мустақил тарзда амал қила олмаслигини исботлаб берган бўлса ҳам аммо Эрон ядровий келишувни сақлаб қолиши учун европаликлар билан маслаҳатлашувларида яхши ниятини маълум этган.

Яқин келажакда вақт бу масалаларнинг барчасини аниқлаб беради. 

Ёрлиқ