Ироқчи: Ядровий келишувни сақлаб қолиш эҳтимоли европаликларнинг мажбуриятларига боғлиқ
(last modified Sat, 26 May 2018 12:20:16 GMT )
май 26, 2018 17:20 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: Ядровий келишувни сақлаб қолиш эҳтимоли европаликларнинг мажбуриятларига боғлиқ
    Ироқчи: Ядровий келишувни сақлаб қолиш эҳтимоли европаликларнинг мажбуриятларига боғлиқ

Европа мамлакатларининг Эрон талабларини таъминлаш юзасидан берган ваъдаларига ишора қилиб шундай айтдики, ядровий келишувни сақлаб қолиш учун кўпроқ ишонч ҳосил бўлди

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вена шаҳрида ядровий келишув бўйича қўшма комиссия йиғилиши ўтказилганидан кейин, европа мамлакатларининг Эрон талабларини таъминлаш юзасидан берган ваъдаларига ишора қилиб шундай айтдики, ядровий келишувни сақлаб қолиш учун кўпроқ ишонч ҳосил бўлди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи жума куни мухбирлар билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Британия, Германия, Франция, Хитой ва Россия намояндалари ҳамда Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулининг ўринбосарлари Венадаги ядровий келишув бўйича қўшма комиссия йиғилишида ўзларининг ядровий келишувдаги мажбуриятларини давом эттиришда бутунлай бирдам позицияда эканликларини маълум қилишди. 

Ироқчига кўра, ядровий келишувнинг ижросида қолган аъзолар, ядровий келишувни сақлаб қолиш учун Эроннинг ядровий битимдаги истак ва талабларини таъминлаш ҳамда Эрон билан иқтисодий ҳамкорликларни оддийлаштириш зарурий ва муҳим масала ҳисобланади.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосарининг қўшимча қилишича, шунингдек улар, Эрон билан қизғин музокара олиб бориш учун ўз мажбуриятларини таъкидлашди ва улар турли соҳаларда жумладан нефт, банк, инвестиция ва тижорат, суғурта, солиққа оид мавзуларда Эрон талабларини таъминлаш учун амалий ечимларни топиш мақсадида жиддий саъй-ҳаракат қилишмоқда. 

Ёрлиқ