Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Новакни қабул қилди
(last modified Wed, 11 Jun 2025 11:39:41 GMT )
июн 11, 2025 16:39 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Новакни қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Новакни қабул қилди

Учрашув аввалида Александр Новак давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форум муваффақиятли ўтаётгани билан табриклади.

Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича,  "Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги бошқа мулоқотлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш, нефть-газ тармоғидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, тинч атом соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди", — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Александр Новак тўртинчи Тошкент инвестиция форумида Россия Тошкент форумнинг фаол иштирокчиларидан бири ҳисобланишини қайд этди.

“Охирги 3 йил мобайнида Россия компаниялари томонидан 5 млрд доллардан ортиқ келишувларга қўл қўйилган эди. Ишончимиз комилки, бу йил ҳам шундай ажойиб натижалар бўлади”, — дея қайд этди Новак форумда.

Унинг сўзларига кўра, глобализация кўплаб иқтисодиётларга ривожланиш имкониятини яратиб берди. Бундай имкониятлар ҳамма давлатларда ҳам мавжуд эмас.

“Ҳозир глобал тарзда барқарорлик учун ва мувозанатли бўлган халқаро иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш учун янги имкониятлар қидирилмоқда. Россия, Беларусь, Евроосиё бирлашмасининг ҳамкорлиги ва МДҲ давлатларининг алоқалари интеграция жараёнларини, Катта Евроосиёда янада шиддатли бўлишига олиб келмоқда. Ва биз интергациялашган ечимларни кўрмоқдамиз, улар ўз навбатида Катта Евроосиё муҳитида тадбиқ қилиниши мумкин”, — дея аниқлик киритди у.

Унинг айтишича, уларининг ичига биринчи навбатда, халқаро савдо инвестицион келишувлар тармоғини йўлга қўйиш киради.

иккинчиси - транспорт инфратузилмаси ривожланиши;

учинчиси - иқтисодий коридорлар, хусусан махсус иқтисодий зоналарни очиш имкониятлари;

тўртинчиси - рақамли муҳитни кенгайтириш;

бешинчиси - энеретик хавфсизликни таъминлаб бериш соҳасидаги ҳамкорлик;

олтинчиси - хавфсиз ва мустақил бўлган тўлов инфратузилмасини амалга ошириш;

еттинчиси - илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш.

“Биз бошқа мамлакатларга тўлақонли технологик ва саноат кооперациясини, шу жумладан миллий кадрлар тайёрлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, муҳандислик таъминоти билан товарлар ва хизматларнинг тўлиқ ҳаётий циклини таъминлашни таклиф этишга тайёрмиз. Ҳамкорликка бундай ёндашув давлатлар ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш, компанияларимизнинг глобал бозордаги барқарорлигини ошириш, ҳамкорлар билан узоқ муддат, катта истиқбол билан ишлаш имконини беради”, — деди Новак.