Нима учун АҚШ Ироқ қаршилик гуруҳларини қуролсизланиришни талаб қилди?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98058-Нима_учун_АҚШ_Ироқ_қаршилик_гуруҳларини_қуролсизланиришни_талаб_қилди
ҲАМАС ва Ҳизбуллоҳдан кейин АҚШ Ироқ қаршилик гуруҳларини қуролсизлантиришга чақирди.
(last modified 2025-10-23T15:35:42+00:00 )
октябр 23, 2025 20:29 Asia/Tashkent
  • Нима учун АҚШ Ироқ қаршилик гуруҳларини қуролсизланиришни талаб қилди?
    Нима учун АҚШ Ироқ қаршилик гуруҳларини қуролсизланиришни талаб қилди?

ҲАМАС ва Ҳизбуллоҳдан кейин АҚШ Ироқ қаршилик гуруҳларини қуролсизлантиришга чақирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  сешанба куни АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Томми Пиготт АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Суданий билан суҳбатида мамлакатдаги қаршилик гуруҳларини қуролсизлантиришга чақирди ва  улар Вашингтон ва Бағдод манфаатларига таҳдид солаётганини даъво қилди, деб маълум қилди.

АҚШнинг ушбу ҳаракатдаги мақсадлари қуйидагилардан иборат: 

* Ироқдаги қаршилик гуруҳлари қаршилик ўқининг муҳим устунларидан биридир. Бу гуруҳларни қуролсизланириш қаршилик жабҳасини заифлаштириш ва кучлар мувозанатани АҚШ ва унинг Исроил каби иттифоқчилари фойдасига ўзгартиришни англатади. Баъзи таҳлилчилар, шунингдек, қуролсизлантиришга интилиш минтақавий хавфсизлоик тартибини " Янги Яқин Шарқ" сарлавҳаси остида қайта ишлаб чиқиш бўйича катта режанинг бир қисми деб ҳисобланади. Бу Ироқ каби давлатлар яхлитлигини заифлаштириш ва сионистик режим таъсирини кенгайтиришга олиб келиши мумкин.

*  АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш бўйича музокаралари бошланар экан, Вашингтон ўзининг минтақавий иттифоқчилари /айниқса Ироқ шимолидаги курдлар/ мамлакатни тарк этишидан олдин кучсиз ҳолатда қолмаслигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Вашингтон нуқтаи назаридан  бу борада Ироқ қаршилик гуруҳларини қуролсизлантириш зарур. Хулоса қилиб айтганда, АҚШнинг Ироқдаги қаршилик гуруҳларини қуролсизлантириш ҳақидаги таклифи шунчаки хавфсизлик талаби эмас. Бу билан Вашингтон бир вақтнинг ўзида ўз кучлари ва иттифоқчилари  хавфсизлигини таъминлашга интилмоқда, минтақавий рақибини заифлаштиради ва Вашингтон ва Тел-авив манфаатларига мос равишда Ғарбий Осиё  хавфсизлигининг янги харитасини  ишлаб чиқади. Бироқ бу стратегиянинг муваффақияти мураккаб омилларга жумладан  Ироқ қаршилик гуруҳларининг чидамлилиги, Ироқ ҳукуматнинг қарорлари ва минтақадаги келажакдаги ўзгаришларга боғлиқ.