Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ ўз ёндашувни ўзгартирмагунича ядровий музокаралар давом этмайди
-
Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ ўз ёндашувни ўзгартирмагунича ядровий музокаралар давом этмайди
Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ўзининг ортиқча ва мантиқсиз сиёсатларидан воз кечмагунича, Эрон Ислом республикаси музокара столига қайтишини истамайди,деб маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи кеча Эроннинг қўшни давлатлардаги элчилари ва иқтисодий вакиллари иштирокида бўлиб ўтган иккинчи вилоят дипломатия йиғилишида иштирок этиш учун Эрон шарқидаги Хуросони Разавий вилоятининг маркази Машҳад шаҳрига келганида, мухбирлар билан суҳбатда, АҚШ томонининг ҳаддан ташқари талаблари туфайли АҚШ билан ядровий музокаралар тўхтатилди ва агар Вашингтон ўз ёндашувини ўзгартирмаса, давом этмайди, деб эълон қилди.
Сайид Аббос Ироқчи шунингдек жорий йилда Эронга ҳужум ҳамда АҚШни бу ҳужумда сионистик режимни қўллаб -қувватлаган пайтида музокараа тўхтатилганига ишора қилиб,Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокараларнинг 5 чи раундини тилга олиб, Эрон Ислом Респубилкаси ҳамиша тинчлик ва дипломатия тарафдори бўлиб, дипломаитик ечимларини қўллаб-қувватлайди,аммо Эрон халқининг ҳуқуқ ва манфаатларига муросага келмайди.деб қайд этди. У ўз сўзларида музокарлар ўзаро ҳурмат ва тенг позицияларга асосланган бўлиши кераклигига ҳам тўхталиб, ўтган тажрибалар шуни кўрсатдики, АҚШ бошқа йўлларни сақлаб кўрган, аммо натижага эришмаган, деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари вилоят дипломатиясини 14-Эрон ҳукуматнинг режаларидан бири сифатида ҳисоблаб, Эроннинг чегарадош вилоятлари билан қўшнии давлатлар ўртасида, айниқса, иқтисодий ва туризми соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш алоқаларни кенгайтиришида муҳим рол ўйнайди, деб ангиқлик киритди. Ироқчи сўзларининг бошқа қисмида санкциялар остида қўшни давлатлар Эрон савдосига асосий рол ўйнайди ва улар билан савдо ҳажми Европа давлатлари билан савдодан кўпроқ бўлиши мумкин, деб қўшимча қилди.
Машҳад шаҳрида Эроннинг қўшни давлатлардаги элчилари ва иқтисодий мутасаддилари иштирокида иккинчи вилоят дипломатияси йиғилиши бўлиб ўтди ва унда савдо алоқаларни ривожлантириш асосий товарлар етказиб бериб, қўшни давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.