Вилоятий: Эрон ва Россия алоқалари олдингидан кўра янада мустаҳкамланади
Али Акбар Вилоятий бугун пайшанба куни Россия президентининг резиденциясида Владимир Путин билан учрашди ва Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг оғзаки мурожатини ҳамда Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг ёзма мактубини тақдим этди
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Россия Федерацияси президенти билан учрашганидан сўнг шундай маълум қилдики, икки мамлакатнинг мустаҳкам алоқаси келгусида ҳам олдингидан кўра янада мустаҳкамланади ва кенгаяди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий бугун пайшанба куни Москванинг шимолий ғарбидаги Ново Огориёва минтақасида жойлашган Россия президентининг резиденциясида Владимир Путин билан учрашди ва Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг оғзаки мурожатини ҳамда Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг ёзма мактубини тақдим этди.
Али Акбар Вилоятий Россия президенти билан олиб борган музокараси хусусида шундай айтдики, Владимир Путин икки юртнинг нефт соҳасидаги алоқаларини янада кенгайтириш ва Эроннинг газ ва нефт санотига сармоя киритишни 50 миллиард долларга етказишни таъкидлаган.
Ушбу сармоя киритиш ва инвестиция рақами, Эронни тарк этиб кетаётган ғарб ширкатларининг ўрнини муносиб эгаллаши мумкин.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчиси Эрон ва Россиянинг ядровий ҳамкорликларига ҳам ишора қилиб шундай айтдики, руслар томонидан айни пайтда иккита ядровий реактор қурилмоқда. Россия президенти ҳам Эрондаги мазкур ишларнинг жараёни ва тафсилотлари ҳақида тўла маълумотга эга.