Доналд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун тайёр эканлигини иддао қилди
Американинг ҳозирги президенти Доналд Трамп АҚШ президенти учун бўлиб ўтган сайлов арафасида ва Оқ уйга келганидан кейин ҳам Эронга қарши душманона ҳаракатларини ва ёндашувини янада кучайтирди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон билан келишувга эришиш учун тайёр эканлиги ҳақида билдирган иддаолари”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Америка қўшма штатларининг Эрон билан душманлигига қарамай, Эронда исломий жумҳурият тизими ўрнатилганига қирқ йил ўтди. Аммо, Американинг ҳозирги президенти Доналд Трамп АҚШ президенти учун бўлиб ўтган сайлов арафасида ва Оқ уйга келганидан кейин ҳам Эронга қарши душманона ҳаракатларини ва ёндашувини янада кучайтирди. Трамп Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни кўп маротаба танқид остига олди ва ушбу битимни АҚШ учун энг ёмон келишув бўлган деб атади. Трамп 2018 йил 8 май куни Американинг ядровий келишувдан чиқиб кетишини ва Эронга қарши ядровий санкцияларни қайта жорий этилишини эълон қилди. Доналд Трамп нуқтаи назари билан ядровий келишув Америка учун фожеа бўлган. Охирги кунларда Эрон ва АҚШнинг озғаки баҳс-мунозарлари янада авж олди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний якшанба кунги чиқишида, Трамп Эронга таҳдид қилмасин деб огоҳлантирди. Негаки, Эроннинг бу таҳдидларга қарши жавоби пушаймонлик келтиради. Бунга жавобан, Трамп ҳам ўзининг Твиттер саҳифасида муносабат билдириб, катта ҳарфлар билан Эрон ислом жумҳурияти президентини огоҳлантириб шундай ёздики, ҳеч қачон ва ҳаргиз Американи таҳдид қилманг. Шунга қарамай, Трамп ўзининг сўнги кунлардаги беҳуда вайсашларига қарамай, Эрон билан келишувга эришишга тайёр эканлигини иддао қилиб баёнот берди. Доналд Трамп сешанба куни Канзас шаҳрида америкалик ҳарбий ветеранлар олдидаги чиқишида, Эрон билан ҳақиқий келишувга эришиш учун тайёргарлик кўрияпмиз деб айтди. Савол шундаки, Трамп қанақа кўринишда ва шаклда Эрон билан келишувга эришмоқчи?
Трамп давлатининг Эрондан сўрайдиган талаби ва позициясини эътиборга олиб, яъни АҚШ ташқи ишлар вазири иддао қилган ва муҳокамага қўйган 12 та талаби билан, Теҳронни Вашингтоннинг барча талабларини ҳеч қандай шартларсиз қондириши ва қабул қилиши мумкинми. Шундан келиб чиқиб, бу иш бир келишув эмас, балки Теҳроннинг Америкага батамом таслим бўлишини англатади. Эҳтимол шу сабабдирки, Американинг Эрондан қилаётган талаблари Трампнинг ички ва ташқи танқидчилари томонидан кулгига олинмоқда.
Америка қўшма штатлари ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Ванди Шерман Трампни мактаб боласига ўхшатиб шундай айтдики, мактабда ўқийдиган ёш боланинг дод солаётганини кўрмоқдаман. У ўзининг қудратли эканлигини намойиш этмоқда. Ҳолбуки, эронликлар Трампнинг дўқ-пўписасидан ва таҳдидидан қўрқишмайди ва таслим бўлишмайди. Ванди Шерманнинг Эроннинг таслим бўлмаслиги ва зулмни қабул қилмаслиги ҳақида билдирган сўзлари ва ишораси, бир неча ўн йиллар давомида Американинг Эронга қарши яширин ва ошкора фитналарига қарши курашда ўз исботини топган ва ўзини яққол намоён этган. Эндиликда, Трамп Эронга мисли кўрилмаган иқтисодий босимларни ўтказиш билан, ушбу мамлакатни таслим бўлишга мажбур қилишни тасаввур қилмоқда.
Трамп санкция воситаларини қўллаш билан, Эронда халқни қийин аҳволга солиш ва одамларнинг иқтисодий шароитини оғирлаштириб, мамлакатда нотинчликлар ва беқарорликлар келтириб чиқаришни кўзламоқда. АҚШнинг ушбу сиёсати Эроннинг ички ишларига аралашиш маносини англатади. Бу эса халқаро ҳуқуқ нормалари нуқта назари билан ноқонуний ҳисобланади ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг уставига ва резолюцияларига ҳамда халқаро қоидаларга зиддир. Трампнинг Эронга нисбатан тутган позицияси ва ёндашуви, эронликларни ҳақиқий тан олишни истамаслигини очиқ ойдин тасдиқлайди. Эрон ислом жумҳуриятининг ўтган қирқ йил давомидаги тажрибаси шуни кўрсатадики, Эронга қарши ташқаридан туриб ҳар қанча босимлар ўтказилса, мамлакат ичида бирлик ва ҳамжиҳатлик руҳияти янада мустаҳкамланади. Айни пайтда, Вашингтоннинг Эронга қарши кескин чораларининг янги даври бошланди.
Лекин шунга қарамай, Вашингтон ушбу ишларни амалга оширишда ўзи ёлғиз қолган. Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий келишувга тўла содиқлигини эътиборга олиб, бошқа мамлакатлар хусусан 4+1 гуруҳи аъзолари Американинг Эронга қарши янги санкцияларни жорий этишга қаратилган ҳаракатларига ҳамроҳлик қилиш ва қўшилиш учун ҳеч қандай асос ва сабаб кўришмаяпти. Дарҳақиқат, эндиликда жаҳон бир сафда туриб Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларига қаршилик ўрсатишмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.