Генерал Сулаймонийнинг хитоблари Трампга Эрон куч-қудратини намойиш этди
(last modified Sat, 28 Jul 2018 06:30:41 GMT )
июл 28, 2018 11:30 Asia/Tashkent

АҚШ президентининг бир неча кун олдинги таҳдидлари қаршисида Эрон ислом жумҳурияти президентининг ўта жиддий ва дипломатик позиция тутиши ортидан Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс гвардиялари қўмондони ҳам Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг шижоатли ва жасурлик билан айтилган позициясини қўллаб- қувватлаб ҳарбий терминлар билан Дональд Трампнинг иддаолраи ва таҳдидларига қатъийлик билан жавоб қайтарди.

Исломий Инқилоб соқичлар корпуси Қудс гвардиялари қўмондони генерал Қосим Сулаймоинйнинг Трампга хитобан айтган сўзлари ва баёноти  миллий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласини фақат юқори лавозимдаги ҳарбий қўмондонлар билан чекланиб қолмайдигани ҳамда барча фуқаролар Эрон миллий манфаатлари ва тинчлигини мудофа қилишга қўшма ва муштарак қарашга эга бўлганини намоён этди.

Эроннинг энг юқори даражадаги сиёсий ва ҳарбий масъуллари шу кунларда Трамп ва унинг давлатининг хом хаёллари ва иддаолари қаршисида муқовимат руҳияси билан тура олишаётганини намойиш этишмоқда.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Қудс гвардиялари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний  Эрон ғарбида жойлашган Ҳамадон шаҳрида сўзлаган нутқида,  АҚШ президентини Твиттер тармоғида  Эронга қарши жиддий аксилмал кўрсатиш билан таҳдид этганлигига тўхталиб, дедики  Трамп дек қиморхоналарда юрган кимсага жавоб бериш Эрон президентининг шаъни шарафида эмас деб таъкидлади.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси  Қудс гвардиялари қўмондони  АҚШ президентига хитобан қуйидагича айтди:  дунёда мисли кўрилмаган ҳатти ҳаракатлар билан Эронни таҳдид қилмоқдамисиз. Сизлар энг аввало АҚШ сиёсатчилари, ҳарбий  қўмондонлари хавфсизлик ташкилотлари  раислари ўтган бир неча даҳа ичида  қандай ишни бажаришгани борасида ўйлашингиз керак.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс гвардиялари қўмондони Қосим Сулаймоний АҚШ президенти Дональд Трапмни Эрон ислом жумҳуриятига нисбаттан эълон қилган сўнгги таҳдидларига кўрсатган аксиламалида, Эронга қраши уруш бошлаш АҚШнинг барча имконятларини нобуд бўлиб кетиш маъносидадир ва АҚШ бошлаб юборадиган ҳар қандай урушни қачон тугашини фақат Эрон аниқлаб беради деб таъкидлади.

Генерал Сулаймонийнинг АҚШ армияси борасидаги сўзлари айни ҳақиқатдир, чунки ушбу тажрибали ва матонатли ҳарбий етакчи АҚШ қудратидан яхшигина огоҳ бўлиб ҳардоим АҚШ ҳарбий ҳаракталарини кузатиб боради.

 АҚШ ҳарбий қўмондонлари ва ҳарбий кучларига ҳам генерал Сулаймонийнинг ҳарбий масалалардаги ўта катта тажрибалари ва шахсиятидан яқол маълум бўлган.

Генарал Қосим Сулаймонийнинг саъй ҳаракталари ва тажрибалари эдики Сурия ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳи йўқ қилинди.

Генерал Сулаймоний шунингдек ўз ҳарбий тажрибаларини Ироқ ва Сурия ҳарбий кучларига ўргатди ва улар террорчилларга қарши курашда айни шу тажрибалардан фойдаланишмоқда.

АҚШ тузган коалиция эса барча куч- қудрати билан  минтақада терроризмга қарши курашда яроқли бўлмаганини исботлаб ерди.

Уларнинг барча иддаолари амалга оширилмади ва шундай бир шароитда фақат генерал Қосим Сулаймоний терроризмга қарши кураш  стратегияси ва ҳатти ҳаракатини баён этди ва амалга оширдию холс.

Айни шу ҳақиқат ва воқелик Эрон ислом жумҳурияти армияси орасида ҳам мавжуддир. Генерал Сулаймоний  маълум воқеликлар ва турли ҳарбий тажрибаларига таяниб  АҚШнинг тажрибасиз президентига АҚШ  хохлаган ҳар бир урушнинг бошловчиси ва   тўхтовчиси эмаслиги ва шудай бир уруш бошланганида АҚШнинг барча имкониятлари ва қудратига барҳам берилишини эслатиб қўйди.

Эроннинг ҳарбий мудофаа соҳасидаги 40 йиллик тажрибалари  зўравон қудратларнинг ҳар қандай можаро излашлари йўлига жиддий тўсиқ бўлиб, уларнинг барчасини чипакка чиқаришга қодир. Эроннинг ҳарбий қудратини ҳисоб-китоб қилиш ва белгиллашнинг имкони ҳам йўқ.

Шундай бир ҳолда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Муҳаммадали Жаъфарий ҳам дедики, душманлар Эронга ҳарбий тажовуз уюштириш фикрида бўлганида бу вариант уларга катта зиён-зарар ва талофатлар келтиради.

"Сипоҳнюс" ахборот агентлигининг хабар қилишича, генерал Муҳаммадали Жаъфарий  Теҳрондаги халқ орасидан чиққан кўнгилли талабалар тўпламида  душманларнинг ёлғон сўзлари ва иддаолари қаршисида   Эрон халқи ва эронлик масъуллар қатъийлик билан тура олиб уларнинг барчасини мағлубиятга учратишига тўхталиб, қўшимча қилиб айтдки  душманлар томонидан эълон этилаётган ҳарбий ҳужумлар тўғрисидаги таҳдидлар унча жиддий масала эмас, чунки Эрон ислом жумҳурияти ҳар қандай тажовузга қарши қаттиқ  жавоб қайтариш қудратига эгадир.

.

 

Ёрлиқ