Халқаро Суднинг АҚШга йўллаган огоҳлантирувчи мактуби ҳам Эроннинг дипломатик ғалабаси ҳисобланади
(last modified Mon, 30 Jul 2018 12:25:53 GMT )
июл 30, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • Халқаро Суднинг АҚШга йўллаган огоҳлантирувчи мактуби ҳам Эроннинг дипломатик ғалабаси ҳисобланади
    Халқаро Суднинг АҚШга йўллаган огоҳлантирувчи мактуби ҳам Эроннинг дипломатик ғалабаси ҳисобланади

Эроннинг АҚШ устидан Халқаро судга шикоят қилиши хусусида ва ушбу халқаро суднинг Майк Помпеога мактуб йўллагани ҳақида шундай айтдики, Америка халқаро қонунларга бўйсиниши керак

Эрон парламентининг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик комиссия раиси ҳайъатининг аъзоси Халқаро суд раисининг АҚШ ташқи ишлар вазирига йўллаган огоҳлантирувчи мактубини, Эроннинг суд ишларида ва дипломатия соҳасидаги улкан ғалабасининг нишонаси деб атади. 

Халқаро Суд 2018 йил 24 июл куни Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеога қаратилган расмий хатида, Эроннинг Америка устидан қилган шикоятини ўрганиб чиқиш вақтини маълум қилиш билан, Вашингтон давлатини огоҳлантириб, Эронга қарши бир ёқлама санкцияларни жорий этиш бўйича янги чораларни қўллашдан тийилишни таъкидлаган. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий ҳам 23 июл куни Теҳроннинг Вашингтон устидан қилган шикояти ҳақида шундай айтдики, Эроннинг АҚШ устидан шикоят қилиши Американинг халқаро мажбуриятларни бузиши ортидан келиб чиқди. 

Эрон парламентининг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик комиссия раиси ҳайъатининг аъзоси Муҳаммад Жавод Жамолий душанба куни Ирна ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида Эроннинг АҚШ устидан Халқаро судга шикоят қилиши хусусида ва ушбу халқаро суднинг Майк Помпеога мактуб йўллагани ҳақида шундай айтдики, Америка халқаро қонунларга бўйсиниши керак. 

Ёрлиқ