ЭРОН ҚОПЛОНИ(1)
Осиё қоплони оламдаги нодир ҳайвонлардан биридир. У бугунги кунда фақат Эрон ислом жумҳуриятининг чӯл минтақаларида яшагани учун ҳам эҳтимол, Эрон қоплони номини олган.
Бир замонлар Осиё қитъасининг ғарбий қисмида кенг тарқалган бу жонивордан фақатгина 30-40 бош қолган, холос.Бу нарса жаҳон жамоатчилигининг хавотирланишига сабаб бӯлмоқда.
Кӯпчилик йӯлбарс билан қоплонни ажратишолмайди. Уларнинг фарқи холларининг шаклидадир. Қоплон тӯп шаклидаги айлана холларга эга. Йӯлбарснинг холлари эса йирик гулни эслатади. Қоплоннинг кӯзлари қиридан бошлаб бурни ва лабларининг четигача давом этган тасма шаклидаги қора ранг ҳам уни бошқа ӯхшаш ҳайвонлардан ажратиб турувчи ӯзига хос белгисидир.
Қоплон соатига 90 км тезликда югура олади.
Эрон қоплони наслининг камайиб кетиши сабабларидан бири бу нодир жониворнинг жуда аста-секинлик билан кӯпайишидир. Эрон қоплонининг ҳомиладорлик муддати 95 кун давом этиб, она қоплон 4-5 та қоплонча дунёга келтиради.
Ҳар йили 31 август куни Эронда Эрон қоплонини муҳофаза қилиш миллий куни сифатида кенг нишонланади. Эрон халқи бу нодир ҳайвонни бутун оламга эронликларнинг табиий мероси сифатида танитиш учун ҳаракат қилмоқда .