Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг мудофаа саноати бўйича кўргазмага ташриф буюргандаги баёноти
(last modified Thu, 01 Sep 2016 13:23:59 GMT )
сентябр 01, 2016 18:23 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳуриятининг олий бош қўмондони
    Эрон ислом жумҳуриятининг олий бош қўмондони

Эрон ислом жумҳурияти олий бош қўмондони Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг маҳаллийлаштирилиб ишлаб чиқарилган тараққий этган технологияларни кўздан кечирди.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Эроннинг мудофаа саноатидаги ривожланишларни Эроннинг ўтган йиллардаги илмий юксак ҳаракатларининг натижаси деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, эронлик ёш олимлар илмий чўққиларни забт этишди, негаки ушбу ютуқлар бошқа турли соҳаларнинг ўсишига туртки бермоқда. Ул ҳазрат мудофаа имкониятларини ва қудратини янада ошириш йўлидаги ҳаракатларни давом эттириш лозимлигини таъкидлаб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, зўравон, мустабид ва ахлоқий жиҳатларга эътибор қаратмайдиганлар ҳамда виждонсиз ва инсонийликдан узоқлашганлар дунёга ҳоким бўлишган, улар бегуноҳ инсонларни қатли ом қилишга ва бошқа мамлкатларга тажовуз қилишдан тап тортишмайди. Шулардан келиб чиқиб, мудофаа ва ҳужумкор саноатни тараққий эттириш табиий ҳолдир. Чунки, юртда тинчлик ва барқарорликни сақлаш лозим бўлиб, ушбу тажовузкор қудратларнинг қаршисида мудофаа қудратини янада кучайтиришни давр талаб этади. Эрон ислом жумҳуриятининг олий бош қўмондони Эрон мудофаа саноатининг муваффақият ва ютуқларидан рози эканликларини билдириб шундай айтдиларки, Эронда мудофаа саноатини янада ривожлантириш учун чекловлар ва тўсиқлар мавжуддир ва оммавий қирғин келтирувчи қурол-аслаҳалар, химиявий қуроллар ва ядровий аслаҳалар диний ва эътиқодий асосларга биноан тақиқланади.

Ул Ҳазрат Эрон давлатини айрим мамлакатлардан  мудофаа тажҳизотлари  ва технлогиялар сотиб олишига нисбаттан зўравон қудратларнинг хавотирланишлари ва асабийлашишига тўхталиб, ақл, адолат ва инсофни иддао қилиб бошқа мамлакатларнинг мудофаа системага эга бўлишлари ва ё бўлмасликлари салоҳиятидан сўз очадиган бу зўравон қудратларнинг ўзлари ҳеч бир ахлоқий принсипларга риоя қилмайдилар деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  АҚШ давлатининг энг буюк гуноҳи ва хатолигини хавфли террорчилик гуруҳларни ташкил этиши ва яратишида эканлигига ишора қилиб, АҚШнинг ҳозирги давлати  ўз таъбири билан гуёки у ё бу террорчилик гуруҳга ҳужум қилади ва бошқа бир террорчилик гуруҳни мустасно этади. АҚШнинг бу хатти ҳаракатининг мазмун моҳияти ҳам  сиёсатни ахлоқ устидан ҳукумат қилишини кўрсатади деб изоҳладилар.