Эронга қарши АҚШнинг душманона сиёсатлари давом этмоқда
АҚШ давлати Баржом ядровий келишувидан чиққандан кейин, турли соҳаларда Эронга қарши босимларини кучайтириш сиёсатларни олиб бормоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 8 май кунида Эронга қарши асоссиз иддаоларини такрорлаши билан АҚШ давлатини Баржом ядровий дастуридан чиққани ва келаси 6 ой ичида Эронга нисбатан олдинги ядровий санкцияларни қайта тикланишини эълон қилди.
Эронга қарши АҚШ санкцияларининг биринчи марҳаласи ва босқичи жорий йилнинг 7 августида ижро этила бошланди. АҚШнинг Эронга қарши санкциялари халқаро миқёсида кенг қамровли норозилик ва эътирозларни келтириб чиқармоқда
Нефт экспортини қамраб олган АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларининг иккинчи босқичи ҳам жорий йилнинг 4 ноябрида кучга киради.
Ҳозирги шароитда АҚШнинг ядровий санкцияларнинг икки босқичини қўлланиши ва қайта жорий қилишидан асл мақсади, Эрон ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги турли савдо- иқтисодий ҳамкорликларга халақит етказиш, хусусан Эроннинг нефт ва газини экспорт этилиши, банк соҳасидаги алоқалари ҳамда бошқа савдо иқтисодий муносабатларини олдини олиш ва ниҳоят Эроннинг иқтисодий системасига зарба етказишдан иборатдир.
Ҳаққаттан ҳам АҚШ Эронга қарши иқтисодий кенг -қамровли урушни бошлаган.
Бу йўлда АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео матбуот конференцияларидан бирида бу мамлакат Ташқи ишлар вазирлигини Вашингтон давлатини Баржом ядровий дастуридан чиққани ортидан Эронга қарши саъй- ҳаракатлар ва сиёсатларини мувофиқлашгтириш ва назорат қилиш мақсадида махсус бир гуруҳни ташкил қилганини маълум этди.
Майк Помпеонинг эълон қилишига кўра, Трампни Баржом ядровий дастуридан чиққанидан олдин бу келишувни ислоҳ қилиш мақсадида Европа Иттифоқи билан музокараларида АҚШ музокичарчиларинин раҳбарлик қилган АҚШ ТИВ сиёсатларини тартибга солиш идораси раиси Брайн Ҳу бу гуруҳ рабарлигини зимага олган.
Брайн Хукка кўра, Вашингтон давлати Эронга қарши мукаммал бир стратегиясини бошлаган. Бу йўлда мазкур гуруҳнинг мақсади Эрон ҳатти ҳаракатлари ва позициясини Халқаро миқёсида ўзгартиришга қаратилган. Агарда Эрон халқаро миқёсидаги ҳатти -ҳаракатларида фундаментал ўзгартиришларга юз келтирса Теҳрон давлати билан музокара қилишдан сўз очиш мумкин бўлади.
Дарвоқи ушбу махус гуруҳни ташкил қилишдан асли мақсадлари Эронга қарши босимларини кучайтириш заминасида бошқа мамлакатларни Вашингон позициясини қўллаб- қувваташга жалб этишга қаратилган.
Бу гуруҳ раисини эслатиб ўтганидег бу гуруҳнинг мақсади бир неча олдин АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Теҳрондан сўраган 12 та шартларга Эрон давлатини жалб этиш ва бу шартларини ижро этишга ундашдан иборат.
Улар шу тартибда Эрон позицияси ва ҳатти -ҳаркатларини ўзгартиршни иддао қилишмоқда.
Бу чорчубуда АҚШ давлати Эронни ядровий дастурларини бутунлай тўхтатиши, ракета дастурлари фаолиятини олдини олиши ва ҳамда Эроннинг минтқави ва халқаро сиёсталарини олдини олишни назарда тутган. Дарвоқи АҚШ давлатини Эронда исломий тузумга барҳам беришни мақсад қилган.
Ҳозиргача АҚШ ТИВ ва молиям вазирликларини делегациялари Эронга санкцияларни қўллаш хусусида музокара ўтказиш учун дунёнинг 24 мамалакатига сафар қилган шунингдек келаси ойларда бошқа мамлакталарга сафар қилшни кўзда тутган.
АҚШ давлати ижобий музокаралар ўтказганини иддао қилиб, шунингдек АҚШ делегациялари сафар қилган мамлакталар давлатларини Эрондан нефт импорт қила олишни тўхтатиши ва ўз ваъдаларига амал қилишларига умид қилишмоқда.
Шу ҳол билан бирга факт давлатлар, Эрон нефтига санкция жорий қилишга асосланган, АҚШ умидлари асоссиздир. Зеро айрим давлатлар масалан Хитой, Туркия ва Ҳиндустон давлатлари Эрондан нефт сотиб олишни давом эттиришни таъкидлашмоқда.
Бундан ташқари АҚШни халқаро бозорлардан Эрон нефтини олиб ташлаш ва киритмаслиги биган ҳам ҳеч қандай муаммо юзага келмайди деган иддаоларида ҳам бутунлай асос йўқ.
Нефт бозори фаоллари ҳам АҚШнинг Эрон нефтига қарши санкциялари бир баррель нефт нархини бозорларда 150 долларга кўтарилишига сабаб бўлишини кузатишмоқда.
Нефт масалалари эксперти Пьер Андуранднинг айтишича, ОПЕК ташкилотининг қўшимча потенсиали бугунги кунда энг қуйи даражасида етган. Олдимизда катта бир муаммо турибти ва келаси икки йил ичида нефт нархи 150 долларга етиши мумикн.