Американинг Эронга қарши санкциясининг иккинчи босқичи ҳам самарасиз қолади.
(last modified Mon, 05 Nov 2018 15:53:04 GMT )
ноябр 05, 2018 20:53 Asia/Tashkent
  • Американинг Эронга қарши санкциясининг иккинчи босқичи ҳам самарасиз қолади.

Америка президенти Дональд Трамп 2018 йил 8 май ойида Американинг ядровий келишувдан чиқиши ва 2018 йил август ва ноябр ойларида Эронга қарши ядровий санкцияларни янгитдан жорий этишини эълон қилди. Бу санкциялар икки босқич, яъни 90 ва 180 кунни ўзига қамраб оларди. Санкциянинг биринчи босқичи 6 августда жорий этилди. Эрон нефтига қарши санкцияни ўзига қамраб олган Америка санкциясининг янги босқичи душанба куни 5 ноябрда жорий этилди.

Трамп якшанба куни Америка Эронга қарши "энг кучли санкцияларни" жорий этади,- деб иддао қилди. Америка президенти ўз маслаҳатчилари рад этган иддаоларини такрор этиб, унинг қудрат бошига келиши замонидан бошлаб Эрон бошқача хатти-ҳаракат қиладиган мамлакатга айланган,-деб иддао қилди. Американинг ҳозирги кундаги асосий мақсади нефтни сотишга монеа яратиш ҳамда Эрон ва бошқа мамлакатлар ўртасида ҳар қандай молиявий, банк, тижорат ва иқтисодий муомилалар шунингдек Эрон иқтисодини инқирозга юзмаюз этишдир. 

Вашингтоннинг асосий мақсади Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ағдаришдан иборат. Аммо америкалик расмийлар Вашингтоннинг мақсади Эроннинг хатти-ҳаракатини ўзгартиришдан иборат,- деб иддао қилишади.   Эроннинг хатти-ҳаракатини ўзгартиришдан мақсад Вашингтоннинг истак-хоҳишлари йўлида Эроннинг сайъ-ҳаракатлари ва фаолиятларини бутунлай ўзгартиришдан иборат. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео ҳам Эронга қарши санкицияларни жорий этишдан Американинг мақсади Эроннинг хатти-ҳаракатини ўзгартиришдан иборат,-деб айтди. 

Бунга қарамай Эронга қарши Американинг санкциялари аллақачон мағлубиятга маҳкум этилган.Эрон етакчи расмийлари, жумладан Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 5 ноябрдан жорий этиладиган бу санкцияларни маҳкум этиб, давлатга барҳам бериш учун Америка томонидан амалга оширган сайъ-ҳаракат,- деб тавсиф этдилар.

Эрон 40 йилдан бери Американинг турли санкцияларига юзмаюз бўлиб келмоқда. Бунга қарамай бу санкцияларга қарши муқовимат кўрсатиб, ушбу санкцияларни бартараф этиш учун турли йўл-йўриқлардан мувафаққият билан фойдаланмоқда. Бу сафар Америка санкцияларни жорий этишда ёлғиз қолди ва бошқа мамлакатларга босим ўтказиш ва уларга қарши турли санкцияларни жорий этиш  билан таҳдид солиб бу мамлакатларни ҳамкорлик қилиш учун ундашга мажбур бўлмоқда.

Шу ҳол билан Трамни хавотирга соладиган муҳим масала бу Эрон билан иқтисодий урушда керакли натижага эришолмаса, нафақат Американинг ичида, балки иттифоқчи мамлакатлар ўртасида ҳам ўз обрў-эътибори ва мавқеини қўлдан бой беради ва ундан кейин эса Эрон билан қарши кўраш олиб бориш учун барча воситалардан фойдалангани боис Эронга қарши янги босим ўтказишнинг бошқа воситаси ихтиёрида қолмайди.      

Ёрлиқ