Россия ва Эрон алоқалари олдингидан кўра янада кенгайиб борияпти
(last modified Wed, 28 Nov 2018 14:00:54 GMT )
ноябр 28, 2018 19:00 Asia/Tashkent
  • Россия ва Эрон алоқалари олдингидан кўра янада кенгайиб борияпти
    Россия ва Эрон алоқалари олдингидан кўра янада кенгайиб борияпти

Эрон энергетика вазири Эрон ва Россиянинг турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликларининг кенгайиб бораётгани ҳақида маълум қилди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон энергетика вазири чоршанба куни Москвага уюштирган ташрифи чоғида АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиб кетишига нисбатан Россиянинг позициясига ишора қилиб шундай таъкидлаб ўтдики, Теҳрон ва Москванинг турли соҳалардаги алоқалари олдингидан кўра янада кенгаймоқда. 

Россия энергетика вазири Александр Наваковнинг таклифига биноан Россияга сафар қилган Эрон энергетика вазири Ризо Ардаканиён Россия энергетика вазири билан учрашишдан ташқари, Россиянинг шимолий кавказ ишлари бўйича вазири ва Евроосиё иттифоқи бош котиби билан ҳам учрашади ва музокара ўтказади. 

Эрон энергетика вазирининг Москвага қилган сафарининг кун тартибида, Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияни янада фаоллаштириш ва Россия банклари ҳамда ширкатларининг вакиллари биланг учрашиб суҳбат ўтказиш кўзда тутилган. 

Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг охирги йиғилиши 2018 йилнинг март ойида Москва шаҳрида ўтказилган эди. 

Ёрлиқ