Зариф Пампеонинг даволарига муносибат билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i40608-Зариф_Пампеонинг_даволарига_муносибат_билдирди
Америка ташқи ишлар вазири БМТ ташкилотининг 2231 резолюциясини озмоз мутолаа этса яхши бўларди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
декабр 04, 2018 13:15 Asia/Tashkent
  • Зариф Пампеонинг  даволарига муносибат билдирди

Америка ташқи ишлар вазири БМТ ташкилотининг 2231 резолюциясини озмоз мутолаа этса яхши бўларди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Эрон парламенти хорижий сиёсати ва миллий хавфсизлик комиссияси йиғилишининг якунида Эроннинг ракеталар бўйича дастури ҳақида Америка ташқи ишлар вазирининг  сохта баёнотига жавобан  Пампео Эрон ядровий келишувини тушунмаган бўлса, ундан нимани кутиш мумкин. Эрон ядровий дастури билан танишган шахслар яхши билишадики, ракеталар ядровий дастурда тақиқлангани йўқ ва БМТ ташкилотининг 2231 резолюциясида ядровий калакчаларни ташиш учун лойиҳалаштирилган ракеталар ҳам тақиқлангани йўқ. Фақат Эрондан ушбу ракеталардан фойдаланмаслик қайд этилган,-деб таъкидлади. 

Америка ташқи ишлар вазири ўз изҳоротида Эрон Ислом Жумҳурияти яқинда кўп ядровий калакчаларни ташиш имконига эга бўлган ўрта масофада учадиган баллистик ракетани синовдан ўтказди,- деб иддао қилди.  

Эрон ташқи ишлар вазири БМТ ташкилоти хавфсизлик кенгашининг резолюцияларига нисбатан Америка риёкорлик қилишига ишора этиб, энди Америка ташқи ишлар вазирлигида хаёлпарастлик ҳам оддий бир ҳолатга айланиб қолган,-деб қўшимча қилди.  

Эроннинг ракета кучлари ноанъанавий масала эмас; Аммо Америка расмийлари уни Эрондан қурқитиш доирасида баён этишга сайъ-ҳаракат қилишади. Эрон ишлаб чиқарадиган ракеталар ядровий калакчаларни ташиш учун лойиҳалаштирилгани йўқ.  Эрон Ислом Жумҳурияти минтақа ва Эрон хавфсизлигига қарши нотинчлик келтирувчи омиллар ва таҳдидларни бартараф этиш учун ракета кучларидан фойдаланади. Эрон террористлар позицияларига қарши қилган ҳужумларида Эрон ракеталари аниқ бориб ўрадиган қудратга эга эканлигини кўрсатди.

Эрон Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий Расули Акрам (с)-нинг мабъаслари муносибати билан исломий мамлакатлар элчилари ва тизим масъуллари билан учрашувлари чоғида, ислом ва минтақа душманларининг мақсадлари исломий мамлакатларни бирбиридан қурқитишдан иборат. Душман сионист, зўравон қудратлар ва уларга боғлиқ бўлган асосий душманни омма афкоридан четлаштириш учун мубҳамликни ижод этади,- деб таъкидладилар. 

Пампеонинг асоссиз иддаосини ана шу зовиядан баҳолаш лозим. Эрон ракета кучларини таҳдид деб билиш иккистандартли сиёсат деб талқин этилади. Бу иддао бир томондан Эроннинг ракета мудофаа қобилиятини таҳдид деб баҳолашга қаратилган бўлса, иккинчи томондан бундай  таҳдидларни яратишдан мақсад бу Эрон мудофаа қудратини заифлантириш мақсади билан Эронга қарши босим ўтказишдан иборат.   

Бугунги кунда Эрон учувчисиз учоқлар, зирҳли техника, радар ва ракета ишлаб чиқаришда кучли қудратлардан бири саналади ва мудофаа вазирлигининг стратегик мақсади бошқа мамлакатларга боғлиқ бўлмасдан ички имкониятларни ишга солиб қуролли кучлар фойдаланадиган мудофаа тажҳизотларини модернизация қилишдан иборат.