Эрон парламенти раиси: АҚШ инсон ҳуқуқларига тижорат нуқтаи назаридан ёндошади
(last modified Sat, 08 Dec 2018 08:13:10 GMT )
декабр 08, 2018 13:13 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти парламентининг раиси АҚШ президентининг бирёқлама сиёсатлари хавфлидир. Унинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари Вашингтон давлатининг инсон ҳуқуқларига тижорат нуқтаи назаридан ёндошаётганидан далолат бермоқда, деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  минтақанинг 6 мамлакати парламентлари раислари иштирокида Теҳронда ўтказилаётган   "Терроризмга қарши кураш" мавзусидаги конференциясида сўзлаган нутқида, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳатти-ҳаракатлари  инсон ҳуқуқлари ташкилотларига жиддий зарар етказиб, мамлакатлар орасида умидсизликларни келтириб чиқармоқда,  деб изоҳлади.

Али Лорижоний шунингдек АҚШ ва айрим давлатларнинг терроризмга қарши курашни иддао қилиши аммо амалда террорзимдан ричаг сифатида фойдаланаётганини таъкидлаб, АҚШнинг бундай сиёсатлари минтақа мамлакатларини  терроризмга қарши кураш учун махсус минтақавий тузумни ташкил қилиш фикрига тушишига сабаб бўлди  ва унинг ёрқин намунаси ҳам Сурия муаммоларига ечим топиш учун Эрон, Туркия ва Россия ўртасидаги ҳамкорликдир,  деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси АҚШ бирёқлама сиёсатлар олиб бораётган бугунги дунёда БМТ Хавфсизлик кенгаши ва бошқа масъул ташкилотлар ҳам ўз мажбуриятлари ва вазифаларига етарлича амал қилмаётир, деб таъкидлади.

 Бугун Теҳрон шаҳрида "  Терроризмга қарши кураш ва минтақа давлатлари орасидаги муносабатларни  мустаҳкамлаш" мавзусидаги минтақанинг 6 мамлакати- Эрон, Туркия, Покистон, Хитой ,Россия ва Афғонистон парламентлари раисларининг иккинчи конференцияси иш бошлади.

 

Ёрлиқ