Қазвин шаҳри
Қазвин тарихи ва унга оид қолган манбалардан маълум бўлишича, ушбу шаҳар ўтмишдан бошлаб илм ва билим марказлари ҳамда ҳунар ва ҳунармандларнинг жилвагоҳи бўлган.

Қазвин минтақасининг пайдо бўлиши мидияликлар даврига бориб тақалади. Қазвин, Сагзобод, Буйин Заҳро ва Токистон атрофидаги қадимий тепаларда олиб борилган археологик қазишмалар ва топилган экспонатлар натижасида маълум бўлишича, қарийб милоддан 8 минг йил олдин ҳам ушбу минтақаларда одамлар яшашган ва ўз тамаддунларига эга бўлишган. Тахминларга кўра, ушбу минтақада яшаган қадимий қавмлар деҳқончилик ва саноат билан ошно бўлишган. Қазвин минтақасида Ислом дини жорий этилишидан кейин ҳижрий уч аср давомида турли сиёсий ва тарихий воқеалар юз берган. Ҳижрий бешинчи асрнинг охирларидан бошлаб, то ҳижрий-қамарий 645 йилда исмоилиийлар қалъалисига мўғулларнинг Ҳулокухонни ҳужум қилганига қадар мазкур минтақа исмоилийлар ҳукуматининг ҳудудлари бўлган.
Элхонийлар даврида Султония, яъни Занжон пойтахт сифатида танланган вақтда Қазвин минтақаси кўпроқ ривожланади ва кўпроқ эътиборга эга бўлади. Сафавия ҳукумати даврида эса Қазвин ривожланишнинг баланд чўққиларига эришади.
Қазвин вилояти кенг ҳудудларга эга бўлмасада, унда турли қавмлар, тиллар ва удумлар мавжуддир. Қазвин даштларининг шимолий ҳудудларида яшовчи аҳоли форс тилида сўзлашади.Вилоятнинг шимоли-ғарбий ва жанубида турк тилида сўзловчилар яшашади. Қазвин вилоятининг ғарбий минтақаларида, айниқса Токистон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларда аҳоли тот тили ё шевасида сўзлашади. Мазкур вилоятнинг шарқий қисмида яшовчи аҳоли эса курд ва лур тилларида гаплашишади.
Қазвин вилояти Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрини мамлакатнинг ғарбий вилоятлари ва Европа билан боғловчи муҳим ва стратегик йўлда жойлашгани боис хос мавқега эга бўлган. Бунга илова ушбу вилоятда кўплаб тарихий ёдгорликлар ва обидалар мавжуд бўлгани боис Эроннинг маданий ва тарихий марказларидан бири ҳисобланади.
Мазкур вилоятнинг маркази Қазвин шаҳри Теҳрон ғарбидан 150 километрлик узоқликда жойлашган. Қазвин шаҳрининг шимоли Алмут тоғлари, ғарби Токистон, жануби Қазвин даштлари ва Буйин Заҳро, шарқи Обик билан чекланган.
Қазвин шаҳри тарихий ва сиёсий ўтмишга эга бўлгани боис муҳим аҳамият касб этган ва кўплаб ҳукмдорлар учун қадрли маскан ҳисобланган. Сафавия даврида ушбу шаҳар бир неча муддат давомида пойтахт сифатида сайланган. Ҳозир ҳам ушбу шаҳар тарихий бир кўринишга эга бўлиб, масжиддан бошлаб, давлат бинолари, шаҳар дарвозалари, дам олиш масканлари ва қадимий тапалар ҳамда кашф этилган қадимий обидаларгача ушбу шаҳарнинг маданий мерослари бўлиб, унинг қадимийлигидан далолат беришади.
Қазвин вилояти бир неча ўн йилликлар олдин саноат ва ишлаб чиқариш қутбларидан бири ҳисобланган. Айни ҳолда ушбу минтақа қишлоқ хўжалик ва чорвачилик соҳаларида узоқ асрлик тажрибага эга бўлгани боис улкан муваффақиятларга эга бўлмоқда. Қазвин шаҳри ўзининг токзорлари билан ҳам машҳурдир. Европалик сайёҳлар ҳам ўзларининг сафарномаларида бир неча километрлик узум боғлари Қазвин шаҳри атрофини ўраб олишганига ишоралар қилишган. Ушбу узум боғлари минтақа ва унинг атрофидаги аҳоли учун зарур ва муҳим бўлган даромад манбалари бўлган.


Қазвин вилояти ўтган йиллар давомида қишлоқ хўжалик соҳасида янги лойиҳаларни биринчи бўлиб амалга оширган минтақа ҳисобланади. Қазвин вилоятининг кенг даштлари Эрон юрти масоҳатининг бир фоиздан кўпроқ қисмини ташкил этсада, аммо қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда мамлакатда етакчи ўринларни эгаллайди. Қазвин вилоятининг қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотлари на фақат ички бозорларни таъминлайди, балки хорижий мамлакатлар учун ҳам кенг миқдорда экспорт қилинади.
Қазвин шаҳри узоқ ўтмишга эга бўлгани боис ушбу шаҳарда кўплаб тарихий обидалар мавжуд. “Кабир” жоме масжиди, “Аминийлар” ҳусейнияси, Ҳамдуллоҳ Муставфий мақбараси, “Чиҳилсутун” қасри шулар жумласидандир.
Қазвин тарихи ва унга оид қолган манбалардан маълум бўлишича, ушбу шаҳар ўтмишдан бошлаб илм ва билим марказлари ҳамда ҳунар ва ҳунармандларнинг жилвагоҳи бўлган. Олтинчи асрнинг донишмандларидан бири Қазвиний Розий, етук фақиҳ ва донишманд Рофеъий Қазвиний, машҳур хаттот Миримод Қазвиний, тарихчи ва адиб Ҳамдуллоҳ Муставфий, Эроннинг комил луғатномасини ёзган аллома Алиакбар Деҳхудо, шаҳид Муҳаммадали Ражоий собиқ бош вазир, собиқ президент ва Исломий инқилобнинг етук шахсияти Қазвин шаҳрининг машҳурларидан ҳисобланишади.
Қазвин шаҳрида ҳар томонга боқсангиз, шаҳарнинг мўмин аҳолиси билан гавжум минора, гунбаз ва масжидларни кўрасиз. Мазкур шаҳарда жойлашган масжидларнинг энг каттаси Қазвин жоме ёхуд “Кабир” масжиди ҳисобланадики, унинг шукуҳи ва азамати кўрган вақтда маънога эга бўлади. Ушбу масжид шаҳарнинг энг қадимий ва кўркам обидалардан бири ҳисобланади. Хос ва қадрли бўлган ушбу макон тўрт айвон шаклида ва Ислом даврининг меъморчилигига хос бўлган тарзда қурилган.
Мутахассисларнинг ақидаларига кўра, ушбу масжид тарих ва санъат бўйича Эронда кам учрайдиган масжидлардан ҳисобланади. Ушбу масжиднинг азим ва салобатли гунбази, шукуҳли маноралари, баланд айвонлари ва чиройли катибалари салжуқийлар ва савафийлар давридаги меъморчилик услубининг ёрқин намунасидир.
Айрим ривоятларга кўра, масжиднинг энг қадимий қисми ҳижрий-қамарийнинг 100 йилида Умар бин Абдулазиз томонидан қурилган ва бошқа ривоятга кўра, ҳижрий-қамарийнинг 192 йилида Ҳорун Ар-Рашид қўли билан қурилган. Шу боисдан Ҳорун арки номи билан машҳурдир.

Маданий мерос мутахассисларининг фикрича, Қазвин жоме масжиди тарихий катибалар мажмуасига эгадир. Ушбу катибалар шеър, сўз ва ёки турли шакллар билан нақшга солинган.
Қазвин шаҳрида ҳар томонга боқсангиз, шаҳарнинг мўмин аҳолиси билан гавжум минора, гунбаз ва масжидларни кўрасиз. Мазкур шаҳарда жойлашган масжидларнинг энг каттаси Қазвин жомеъ ёхуд “Кабир” масжиди ҳисобланадики, унинг шукуҳи ва азамати кўрган вақтда маънога эга бўлади. Ушбу масжид шаҳарнинг энг қадимий ва кўркам обидалардан бири ҳисобланади. Хос ва қадрли бўлган ушбу макон тўрт айвон шаклида ва Ислом даврининг меъморчилигига хос бўлган тарзда қурилган.
Айрим ривоятларга кўра, масжиднинг энг қадимий қисми ҳижрий-қамарийнинг 100 йилида Умар бин Абдулазиз томонидан қурилган ва бошқа ривоятга кўра, ҳижрий-қамарийнинг 192 йилида Ҳорун Ар-Рашид қўли билан қурилган. Шу боисдан Ҳорун арки номи билан машҳурдир.




“Чиҳид сутун” ёки “Кулоҳ фаранги” номи билан машҳур бўлган иморат ҳам Қазвин шаҳрининг гўзал ва тарихий биноларидан бири ҳисобланади.
Сафавия даврининг кўркам иншоотларидан бири бўлган “Чиҳил сутун” саккиз қиррали шаклда қурилган бўлиб, Қазвин шаҳрининг марказида жойлашган боғнинг ўртасида қад ростлаган. Ушбу иморат икки қаватли бино ва йирик залга эгадир. Мазкур иморатнинг деворларида Сафавия ва Қожория даврларига тегишли шодлик базмлари, овни ифода этувчи нақшлар ҳамда турли ўсимлик ва ҳайвонларнинг расмлари солинган. Ўймакорлик ва бошқа нақшлар солинган ушбу иморатнинг эшиклари ҳам чиройлидир. Милодий 1958 йилда ушбу қаср тарихий ва қадимий ашёларнинг хазинаси сифатида ишлатиларди. Эндиликда эса у Қазвин шаҳрининг “Хушнавислик” музейига айлантирилган.

Айтиш лозимки, Қазвин шаҳрида Салжуқийлар, Сафавийлар ва Қожорлар салтанатлари даврида ўнлаб масжидлар қурилган ва уларнинг айримлари халқаро шуҳратга эга бўлишган. Бунга илова ушбу шаҳар ва унинг атрофида кўплаб зиёратгоҳлар ва имомзодалар мақбаралари ҳам жойлашган. Мазкур масжид ва зиёратгоҳлар Эрон халқининг диққатини ўзига жалб этган. Масжид ан-Набий ва Имомхода Ҳусейн (а) бунга мисол бўла олади. Масжид ан-Набий бинонинг азамати, қурилиш услуби ва меъморчиликнинг нафислиги жиҳатидан Қазвиннинг энг йирик масжидларидан бири ҳисобланади.


Имом Ризо (а)нинг ўғиллари Имомзода Ҳусейн 780 йили вафо этган бўлиб, Қазвинда дафн этилган. Мақбара қурилишига мансуб энг қадимий сана қабрни ўраб турган ёғоч тўсиндаги 1385 йил деб ёзилган санадир. Асосий бинонинг барпо бўлиш вақти ҳам Шоҳ Сафавий даврига тўғри келади. Қазвиннинг хушманзара ва қулай иқлимга эга шимолий баландлик қисмида жойлашган Имомзода Исмоил, Имомзода Султон, Саййид Муҳаммад, Пайғамбария ва Эбазор мақбаралари шаҳарнинг бошқа машҳур зиёратгоҳ жойлари қаторига киради.
Қазвинда жойлашган Шайх Аҳмад Ғаззолий мақбараси маҳаллий аҳоли орасида кўпроқ “Аҳмад мақбараси” номи билан шуҳрат топган.
Аҳмад Ғаззолий машҳур сўфий бўлиб, тахминан 1083-1106 йиллар орасида вафот этган.

Шунингдек, Қазвинда бошқа машҳур шахсларнинг, жумладан, Халил ибн Ғози Қазвиний мақбараси, Раис ул-Мужоҳиддин мақбараси (у Машрутият конституцион инқилобида курашиб вафот этган), Мир Иброҳим ибн Маъсум мақбараси, 1229 йили вафот этган Пири Сафид номи билан шуҳрат топган Шайх Жамолиддин Рашид ал-Қутний (Нажмиддин Кубронинг шогирди) мақбаралари мавжуд.
Қазвин бозори мажмуаси ҳам ўзининг қадимийлиги ва хос меъморчилиги билан ушбу шаҳарнинг кўришга сазовор жойларидан ҳисоболанади. Қазвин бозори мазкур шаҳрнинг маданий-тарихий маркази сифатида Эроннинг энг гўзал ва қулай бозорларидан биридир. Қазвин бозорининг тарихи Исломдан олдинги бўлган даврга бориб тақалади. Ушбу бозорнинг гўзаллиги ўтмишда ҳам ва ҳозирги вақтда ҳам хорижий ва эронлик сайёҳларни ўзига жалб этган.
Қазвин бозоридаги биноларни безашда ойнабанд ғиштлар, керамика ва гажкорлик усулларидан фойдаланилган ва чиндан ҳам бинолар чиройли бир кўринишга эга бўлишган. Ушбу бозор арк ва гунбазларга ҳам эгадир. Гунбазлар устида қурилган нур ўтказувчи жойлар, нафақат бозорларга зийнат беришган, балки ҳавони тозалашда муҳим восита ҳисобланишади.


Маълумингизким, ўтган даврларда Эроннинг кўплаб шаҳарларида эзгу ишларни амалга оширувчи шахслар халқни ичимлик суви билан таъминлаш ва ушбу сувларни тоза сақлаш учун турли иншоот ва суванборлар бунёд этишган. Гўзал дид билан қурилган ушбу бинолар ҳозирги вақтда санъат ва тарихий ёдгорликлар қаторида жой олишган.