Исроил режими ОАВлари: бизнинг ҳаво ҳудудимиз Ҳизбуллоҳнинг учувчисиз учоқлари учун очиқ
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99712-Исроил_режими_ОАВлари_бизнинг_ҳаво_ҳудудимиз_Ҳизбуллоҳнинг_учувчисиз_учоқлари_учун_очиқ
Сионистик режимм ОАВлари Ҳизбуллоҳнинг учувчисиз учоқлари ва бу дронларни босиб олинган ерлар ҳаво ҳудудига кириб боришига ишора қилди.
(last modified 2026-05-31T12:23:47+00:00 )
май 31, 2026 17:22 Asia/Tashkent
  • Исроил режими ОАВлари: бизнинг ҳаво ҳудудимиз Ҳизбуллоҳнинг учувчисиз учоқлари учун очиқ
    Исроил режими ОАВлари: бизнинг ҳаво ҳудудимиз Ҳизбуллоҳнинг учувчисиз учоқлари учун очиқ

Сионистик режимм ОАВлари Ҳизбуллоҳнинг учувчисиз учоқлари ва бу дронларни босиб олинган ерлар ҳаво ҳудудига кириб боришига ишора қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сиоинстик  ОАВлари босиб олинган ерларнинг шимол ҳудудлари устидаги ҳаво ҳудуди Ҳизбуллоҳ учувчисиз учоқлари учун бутунлай очиқ эканини тан олди.  Кеча Исроил армияси бош штаби бошлиғи Эял Замер , Ҳизбуллоҳнинг учувчисиз учоқларидан қўрқиб , ишғол қилинган ерларнинг шимолий ҳудудларида  тўр билан ўралган эди.

Исроилнинг Channel 15 телеканали ҳам яқинда ишғолчи армия ўз кучларини Ҳизбуллоҳнинг портловчи учувчисиз учоқларини ҳимоя қилиш учун тўр тарқата бошлаганини эълон қилди.

Сионистик режим ОАВларининг хабарларига кўра, ҳозиргача тахминан 158 минг квадрат  метр тўр тарқатилган ва яна 188 минг квадрат метр тўр бериш талаби рўйхатга олинган.

ОАВларнинг хабарларига кўра, дронларнинг даҳшатли туши Ливандан Ғарбий Соҳилгача сионист босқинчиларни кузатб бормоқда. Шу муносабат билан  I24 News сионистик режим тармоғининг ҳарбий мухбири Ғарбий Соҳилда юзлаб учувчисиз учоқлар топилгани ва  бу дронларнинг таҳдиди минтақада нозик масалага айлангани ҳақида хабар берди.

Хабарда айтилишича, Исроил армияси босиб олинган Фаластиннинг турли ҳуудларига ҳужумларнинг шиддатини оширган, чунки у Ғарбий Соҳилдан учаётган учувчисиз самолётлар нафақат босиб олинган Ғарбий Соҳил аҳоли пунктларига эмам, бошқа ҳудудларга ҳам таҳдид бўлиши мумкинлии ҳақида хабарлар олган.