Домғон шаҳри
(last modified Mon, 10 Dec 2018 10:51:55 GMT )
декабр 10, 2018 15:51 Asia/Tashkent
  • Домғон шаҳри

Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган Семнон вилоятининг яна бир муҳим бўлган ноҳияларидан бири Домғон тумани ҳақида сизга маълумот берамиз.

Домғон тумани икки хил об-ҳавога эгадир. Шунинг учун мазкур минтақада турли хилдаги мевалар етиштирилади. Семнон тумани боғларида писта ўзига  хос  ўрнига эгадир ва Эроннинг энг сифатли  пистаси ҳисобланади. Узум ва қовун маҳсулотларининг энг ширин ва маззали турларини  ҳам  Семнон боғларида учратиш мумкин.

Домғон шаҳри мазкур туманнинг маркази бўлиб, денгиз сатҳидан 1170 метр баландликда жойлашган ва  Эрон  пойтахти Теҳрон  шаҳридан 300 километр узоқликда жойлашган.

Шак-шубҳасиз, ҳар ким эронликларнинг милоддан минг йил олдинги ҳаёти, тамаддуни ва маданиятининг тарихига қисқа ва мухтасар назар ташласа ҳам, Домғон исми унга танишдир.Кўплаб тарихий китобларда Домғон  ва унинг муҳим бўлган   қадимий мавқейи  ҳақида маълумот берилган.

Мақдасий, Истахрий, Ибн Ҳавқал ва Ёқут Ҳамавийга ўхшаган сайёҳлар ушбу шаҳарнинг тарихи ҳақида ўзларининг сафарномаларида ишора этишган ва Домғондаги қадимий биноларни санаб ўтишган. Археологлар Домғон  шаҳри қачон ташкил этилгани бобида аниқ маълумотга эга бўлмасаларда, аммо қадимийлик ва тамаддун жиҳатидан у билан тенглаша оладиган шаҳарларни кам учратиш мумкин.

Милоддан  400 йил олдин Домғон шаҳри шундай азаматга эга бўлганки, Ашк Учинчи ва Тирдод Ашконий милоддан 249 йил олдин ушбу шаҳарни ўз пойтахтлари сифатида танлашган. Қадимий Домғон шаҳри милоднинг биринчи асригача ўз аҳамиятини қўлдан бермаган ва йирик Қумс музофотининг маркази бўлган. Домғон шаҳри равнақ топган вақтида, хусусан Исломдан олдинги даврларда Ипак йўлининг асосий йўли бошида  жойлашган.  Шу сабабдан ушбу йўлнинг энг равнақ топган даврида, яъни портилар замонида Домғон Ашконийларнинг марказий пойтахти бўлган ва юнонликлар уни “Ҳекотам полис”, яъни юз дарвозали шаҳар деб аташган. Домғоннинг қадимий  тепаларида топилган экспонатлар  ушбу шаҳарнинг қанчалик муҳим эканлигидан далолат беради.

Домғон тутган  жуғрофик мавқеси, яъни қадимий Хуросон йўлида жойлашгани сабабли  кўплаб сиёсий воқеалар , қўшин тортишлар, зарарлар ва хароб бўлишлар билан юзмаюз бўлган.

Чунончи, ҳижрий-қамарий йилнинг 624 йилида Шарафиддин Хоразмий Хуросон ҳокими Арғунхон мўғул томонидан Рай орқали Хуросонга ҳаракат қилиб, Домғоннинг кўплаб  халқини қатлга етказади, айримларини асирга олади ва кўплаб кишилар уйларини ёндириб юборади ҳамда Домғондаги кўплаб шаҳар ва қишлоқларни  вайронага айлантиради.Мўғул Чингиз авлодидан бўлган Темурланг ҳам ҳижрий-қамарий 769 йилда тоторларни оммавий қирғин қилиш вақтида Домғон аҳолисининг аксариятини уларга бошпана беришгани баҳонасида ўлдиради.

Қадимий Домғон шаҳри хос ва бой маданиятга эга бўлгани боис, унда кўплаб тарихий ва нодир  обидаларни кузатиш мумкин. “Гирдкуҳ” қалъаси, Домғон ҳисор тепаси, жомеъ масжид, Имомзода Жаъфар мақбараси, Туғрал минораси, Торихона масжиди, “Чашмаи Али” мажмуаси, Шоҳ Аббосий ва Сипаҳсолор  карвонсаройи Домғонинг энг муҳим тарихий обидаларидан ҳисобланишади.  Уларнинг айримлари милоддан тўрт юз олдин қурилган. Домғондаги ушбу тарихий ёдгорликлар ўртасида “Ҳисор” тепаси халқаро шуҳратга эгадир. Шу сабабдан сўҳбатимиз давомида мазкур  минтақа ҳақида сизга маълумот бермоқчимиз.

Ҳисор теппа
Ҳисор теппа

Домғон шаҳрининг жануби-шарқий қисмидан икки километрлик узоқликда “Ҳисортепа” номланган баландлик мавжуддир. Эрон тамаддуни  даврларининг  таништириш ва қиёслашда “Ҳисортепа” муҳим рол ўйнайдиган мажмуадир.

Ушбу тепа археологлар учун халқаро   илмий ва тадқиқот доираларида муҳим манба саналади. Археологлар узоқ изланишлар давомида ва кўплаб қазилма ишларини амалга оширганларидан кейин мазкур минтақада 6500-6600 йил олдин ҳам одамлар яшашганини аниқлашади.

“Ҳисортепа”нинг энг ривожланган вақти 4300 йил олдин бўлган. Ер қаъридан одамларни қандай яшашганига доир нишоналар қўлга киритилган. Мазкур даврнинг меъморчилиги зинапоялар билан бир-бирига  уланган кичик уйлардан иборат бўлган. Одамларнинг ҳаёт тарзи ҳам ўша даврда жуда оддий бўлган.

Ушбу тепа археологлар учун халқаро   илмий ва тадқиқот доираларида муҳим манба саналади. Археологлар узоқ изланишлар давомида ва кўплаб қазилма ишларини амалга оширганларидан кейин мазкур минтақада 6500-6600 йил олдин ҳам одамлар яшашганини аниқлашади.

Айтиш лозимки, Эроннинг барча шимолий қисми ҳамда шимоли-шарқий қисмида олиб борилган тадқиқотлар натижасида фақат Ҳисор тепасида хат намуналари топилган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, мазкур минтақанинг аҳолиси бойлик, маданият, тижорат ва  тамаддун равнақига эга бўлгани боис душманлар ҳужумлари билан юзмаюз бўлади ва  шаҳар  ушбу оғир урушда нобуд бўлади. Шак-шубҳасиз, Ҳисор тепасида мавжуд энг қадимий тамаддундан янги тамаддун қаватларигача эронликлар ҳаётининг бир неча асрнинг ҳосиласи бўлган меъморчилиги, маданияти ва  тарихи яширинган. Эҳтимол, яқин кунларда мамлакатнинг  ушбу  соҳаларига боғлиқ  янги кашфиётлар мазкур минтақада  амалга оширар.

Эронда Ислом даврига мансуб энг қадимий бўлган  бинолардан бири Домғондаги “Торихона” масжидидир.Сосонийлар даврида бўлган меъморчилик услубида қурилган ушбу бино, кўринишда, ҳижрий-қамарий учинчи, тўртинчи асрлардаги зилзилалар харобаларидан нажот топган ва озгина ички фазо  ўзгаришлари билан кейинги фойдаланишлар учун  сақланиб қолинган.

Торихона
Торихона
Торихона
Торихона

Ҳозирги кунда Домғон шаҳрининг марказида жойлашган ушбу масжид кўплаб қисмларга эга бўлиб, ушбу қисмлар замон ўтиши билан бузилган ва  ёки қайта қурилган.Масжиднинг энг қадимий меъморчилигини ундаги айвон, тун ўтказиш саройи ва минора ташкил этади. Масжид биносидаги  баланд айвон, тун ўтказиш саройи ва минорада ишлатилган керамика безаклари кўрсатмоқдаки, мазкур масжид бешинчи асрнинг ўртаси ва охирида қурилган.

Домғон  жоме масжиди минорасининг баландлиги 32 метрни ташкил этади. Минора устида куфий хатида ёзилган ва ғиштлар билан безатилган иккита катиба мавжуд.

Имомзода Жаъфар (а)
Имомзода Жаъфар (а)
Имомзода Жаъфар (а)
Имомзода Жаъфар (а)
Имомзода Жаъфар (а)

 

Домғон жоме масжиди яқинида  Имомзода Жаъфар (а) мажмуаси жойлашган. Ушбу мажмуага Имомзода Жаъфар (а)нинг сағанаси, Шоҳрух мақбараси ва “Чиҳил духтарон”  биноси киради.Мазкур мажмуанинг бунёд этиш тарихи салжуқийлар даврига бориб тақалади ва мажмуа   тарихий мерос рўйхатига киритилган. Имом Жаъфар (а) сағанаси деворлари ва “Чиҳил духтарон” биноси минорасида ёзилган Қуръон оятлари ушбу мажмуага ўзгача чирой бахш этган. Таъкидлаб ўтганимиздек, Домғон туманида кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд ва навбат билан уларни сизга таништириб борамиз. 

Гирдкўҳ
Гирдкўҳ
Гирдкўҳ

 

Чашмаи Али(а)
Чашмаи Али(а)
Чашмаи Али(а)
Буржи Туғрал
Буржи Туғрал
Буржи Туғрал
Домғон корвонсаройи
Домғон корвонсаройи
Домғон корвонсаройи

 

Домғон бозори
Домғон бозори
Матлабхон савдо маркази

 

Хандақ савдом маркази