Сионистик режим армиясининг собиқ вакили:биз ижтимоий медиа жангида мағлуб бўлдик
-
Сионистик режим армиясининг собиқ вакили:биз ижтимоий медиа жангида мағлуб бўлдик
Ишдан бўшатилган Исроил режими армияси матбуот котиби ўз баёнотида бу режимнинг ОАВдаги мувафақиятсизлигини тан олди.
Мидл Ист Мониторга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Исроил армиясининг ишдан бўшатилган матбуот котиби Даниэл Хагари Шимолий Америка яҳудий федерациясининг Вашингтондаги йиллик йиғилишида Исроил "ижтимоий тармоқлар жангида мағлуб бўлди" ва бу соҳада медиа учун янги ва куч механизми яратиш керак, деб айтди.
Ҳагари Исроил армиясининг 8200-бўлинмасининг имкониятлари ва тузилишидан ушбу янги моделни яратиш учун намуна сифатида фойдаланишни таклиф қилди.
Уна кўра, бу жангда Исроил " узун матнлар ўрнига фотосуратлар, видеолар, ва статистикага эътибор қаратиши керак".
У шунингдек, онлайн платформалар мазмунини назорат қилувчи ва ҳукуматлар ва ОАВларига турли тилларда тезкор жавоб берадиган бўлим ташкил этишни таклиф қилди.
Сионистик режим армиясининг собиқ вакили, шунингдек, сохта аккаунтлар ва автоматлаштирилган ботларнинг тизимли тармоғини яратиш ва афзалроқ ёш аёллар орасидаги танланган" норасмий блогерлардан фойдаланишга чақирди.