Гармсор вилояти
(last modified Sat, 15 Dec 2018 06:02:48 GMT )
декабр 15, 2018 11:02 Asia/Tashkent
  • Гарсорда тайёрланадиган таомлар
    Гарсорда тайёрланадиган таомлар

Семнон вилоятининг бошқа муҳим туманларидан бири Гармсор ҳақида сизга маълумот берамиз.

Гармсор тумани, жуғрофия тили билан айтадиган бўлсак, Семнон вилоятининг энг ғарбий бўлган туманларидан ҳисобланади ва унинг масоҳати ўн минг гектардан кўпроқ ҳудудни  ташкил этади. Мазкур туман маркази Гармсор шаҳри денгиз сатҳидан  825 метрни ташкил этади. Ушбу шаҳарнинг  Семнон шаҳригача бўлган масофаси 110 километрни ва Теҳронгача 100 километрни ташкил этади. Гармсор туманининг уч томони  ясси тоғлар билан чекланган ва бир томони  биёбон  орқали очиқдир.

Гармсорнинг иқлими иссиқдир. Шу сабабдан Семнон вилоятида яшовчи  айрим кўчманчи  қабилалар ёз фаслларини Гармсор яйловларида  ва қиш фаслларини Фирузкуҳ минтақаларида ўтказишади. Яъни чорвачилик билан шуғулланувчи қабила гуруҳларининг яйлоқлари Гармсор ҳисобланса, қишлоқлари Фирузкуҳ минтақалари ҳисобланган.

Гармсор туманида турли маҳсулотлар етиштирилади.Буғдой, арпа, пахта, қовун ва анжир ушбу туманда етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳисобланади.

Айтиш лозимки, Гармсор минтақаси авваллари Хор дея аталарди. Ҳижрий-шамсий 1316 йилда бутун Эронда темир йўл қурилганидан кейин Хор номи Гармсорга айлантирилди.

Икки минг йил олдин ашконийлар даврида Гармсор уларга қарашли музофотлардан бири эди. Тарихий манбаларда ёзилишича,  Хор минтақаси  бир муддат сомонийлар, кейинчалик Оли Зиёр ва замон ўтиши билан  алавийлар ҳамда Диёлма Оли Буя ва ғазнавийлар тасарруфи остида бўлган.

 “Мўъжам ал-Булдон” китобида Хор Рай ноҳиясининг тарихий ва йирик шаҳри сифатида қайд этилган. Ибн Ҳавқал ҳам тўртинчи асрда  ушбу минтақага ишора этиб, Хорни  обод, гўзал ва кичик шаҳар эканлигини ва унинг суви Дамованд тоғи орқали таъминланишини таъкидлаган.

Ҳар ҳолда тарихий ҳужжатлар кўрсатмоқдаки, Хор , яъни Гармсор шаҳри ўтмишда Эроннинг обод шаҳарларидан бўлган. Аммо мўғулларнинг ҳужумлари, кейинчалик туркман ёғийларининг босқинчиликлари ҳамда қуруқчиликлар натижасида юзага келган иқтисодий қийинчиликлар ушбу шаҳарни вайронага айлантиради. Айниқса, мўғулларнинг ушбу минтақага қилган ваҳшиларча ҳужумлари Гармсорни Эроннинг бошқа минтақаларига ўхшаб аҳолиси йўқ бир харобага айлантирган эди.

Гармсорнинг тарихи билан озроқ танишиб олдик. Энди ушбу минтақанинг тарихий ёдгорликлари борасида сизга маълумот берамиз. Гармсорда ҳам имомзодалар мақбаралари,  кўплаб карвонсаройлар,  қадамжолар, қалъалар, тарихий тепалар, сувни захира этиш иншоотлари ва қадимий бинолар мавжуд.

Гармсор жанубидаги  биёбон томон 50 километр борганингиздан кейин Сиёҳкуҳ номли тепалик мавжуд.  Сиёҳкуҳ тепаси шимолида учта қадимий бино кўзга ташланади. Маҳаллий  аҳоли уларни қаср деб аташади.

 “Сиёкуҳ” қасрлари муҳим тарихий бинолар бўлиб,   уларнинг айримлари бугунги кунгача сақланиб қолинган ва Эрон ўтмишининг  азамати ҳамда  ўша асрлардаги меъморчилик санъатининг юқори намунасини    яққол кўрсатади. Мазкур қасрларнинг энг йирик ва муҳимларидан бири Шоҳ Аббосий ё Баҳром қасри дея аталади. Ушбу қаср 1024 метрлик баландликда ҳамда Исфаҳон, Кошон, Хор ёхуд Гармсор ва Хуросонга борувчи қадимий йўл ва  карвонсарой  яқинида жойлашган. Ушбу қасрнининг ташқаридаги биноси тўртбурчакли бўлиб, бир неча гунбаз ҳамда шимолий ва жанубий дарвозаларга эгадир. “Шоҳ Аббосий” қасрининг ташқи қисми ўша ерда яқин бўлган тоғлардан олиб келинган оҳак тошлари билан безатилган.

Гармсордаги Сиёҳкуҳ тоғи
Image Caption

Бино ўртасида катта майдон бор ва унинг атрофида кичик ва катта хоналар қурилган. Мазкур бино ичкарисида йирик зал ва қадимий  гирдоб ҳам мавжуд. Унинг ҳовлисида ҳайвонларни сақлаш хоналари ҳам қурилган.

Ушбу бинода кишини ҳайратга солувчи нарса ундаги ичимлик суви билан таъминлаш воситасидир. Қасрга  етти километрлик узоқликдан тош билан қурилган ариқлар  ва сопол қувурлар орқали ичимлик суви олиб келинган. Ушбу тошли ариқларнинг қурилгани ва сув олиб келишда ишлатилган  йўллар ҳар бир кишини ҳайратга солади.

Гувоҳликларнинг кўрсатилишича,  ушбу ҳозирги тошли қурилиш  қадимий ва хароб бўлган бир бино асосида қурилган.

 “Шоҳ Аббосий” қасри атрофида топилган сопол ашёлари эса темурийлар даврига тааллуқли бўлган. Аммо мазкур бино шоҳ Аббос Сафавий  даврида таъмирланиб, қайтадан қурилган. Шу сабабдан ушбу бино кейинчалик  “Шоҳ Аббосий” номи  билан танилган. “Баҳром” ёхуд “Шоҳ Аббосий” қасрининг  қўриқланган Кавир миллий паркида жойлашгани ҳам мазкур карвонсарой жозибасини оширади. Қўриқланган Кавир миллий паркининг ягона бўлган табиий муҳити унда мавжуд  турли гиёҳлар, ҳайвонлар ва қушлар билан биргаликда  сайёҳларнинг муҳим дам олиш масканларига айланган.

Image Caption

Қадим замонларда ичимлик сувидан фойдаланиш  учун қувурлар мавжуд бўлмагани боис  Эрон  шаҳар ва қишлоқларининг турли нуқталарида ичимлик сувини захира этувчи иншоотлар қуришарди ва аҳоли ҳам  улардан кенг фойдаланишарди.

Семнон вилоятида, хусусан, Гармсорда  ҳам ушбу иншоотлардан кўп қурилган ва уларнинг айримлари ҳозиргача бузилмаган ва аввалги ҳолатида    сақланиб қолинган. Ичимлик сувини захира қилиш учун қурилган иншоотларнинг  кўриниши  бир-бирига ўхшашдир.  Яъни, зинапояларга эга конуссимон бинода ҳаво кириб, сувни совитиши учун бодгирлар қурилган.

Гармсордаги сув омбори

Гармсор шаҳрининг  ичимлик сувини сақлаш иншоотлари минтақада энг катта сув иншоотларидан бўлиб, жуда ажойиб бинолар ҳисобланишади.  Мазкур бинолар Қожор даврида қурилган ва Гармсор жоме масжидининг шимолий бурчакида жойлашган. Ушбу иншоотнинг  24та зинадан иборат  юмалоқ зинапоялари ҳаво кириши учун қурилган  бинонинг бодгирларигача боради. Сувнинг чуқурлиги зинапояларнинг 14 –зинасигача етади. У ердаги сув захиралари  беш ойгача шаҳар ва унинг атрофидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлайди.

Ушбу сув иншооти  биноси гунбазининг тепасида куб шаклида ҳаво тортувчи мослама қурилган. Ушбу мослама орқали ҳаво алмашади ва сувни  ҳам совутади. Ушбу сувни захира этувчи  бино Семнон вилоятининг миллий мерос рўйхатига киритилган.

Гармсор шаҳрида ҳозир ҳам аҳоли ва йўловчилар  фойдалана оладиган  ва ичимлик сувини  совуқ  сақлайдиган  иншоот ва бинолар мавжуддир.

Маълумки, дунёнинг табиий жозибаларга эга масканлари  одамларнинг диққатини кўпроқ  ўзига жалб этади. Ажабланарлиси шуки, Гармсорнинг туз конлари ҳам Эрон юртининг табиий жозибаларидан бири ҳисобланади.  Гармсорнинг “Сардара”  минтақасида асосий йўлнинг икки тарафида мавжуд кичикроқ бўлган йўллар орқали туз конларига борилади. Геотуризм ва геологияга қизиқувчи кишилар, айниқса, олий ўқув юртлари талабалари учун  ушбу  туз конларидан фойдаланиш йўллари ва ундаги қатламларни ўрганиш жуда фойдалидир.

Гармсор минтақасида 27та туз конлари мавжуд бўлиб,  ушбу тузларнинг тозалик даражаси 98 фоиздан юқоридир. Мазкур конларнинг энг кўрками “Кўҳдашти куҳан” туз кони ҳисобланади. Минтақадаги туз конлари ичида беназир бўлган ушбу кон ўзига хос жозибага эгадир.

Image Caption
Image Caption

“Кўҳдашти куҳан” туз кони  айланма тунел шаклида бўлиб, ер остида 1.5 километрлик узунликка эгадир.  Туннел ичкарисида  олтита йирик туз сутуни мавжуд ва уларнинг баландлиги 12 метрни ташкил этади.Туннелда туз тўкилиши  олдини олиши учун ҳам 10-20 метргача ёруғлик берадиган  ёритгич мосламалари ҳам ўрнатилган. Туннелга киришингиз билан кўзингиз аввал уларга тушади. Мазкур туз кони ярим биёбонлик, иссиқ ва қуруқ иқлимга эга бўлишига қарамай,  ёз ва қиш фаслларида ҳам  сайёҳларнинг қулай  сайёҳат қилиш масканига  айланган.

“Кўҳдашти куҳан” туз кони
Image Caption
Гарсорда тайёрланадиган "Эл оши"
Гарсорда тайёрланадиган таомлар
Гарсорда тайёрланадиган таомлар
Гарсорда тайёрланадиган таомлар

 

Гармсор халқининг қўл ҳунармандчилиги
Гармсор халқининг қўл ҳунармандчилиги
Гармсор халқининг қўл ҳунармандчилиги
Гармсор халқининг қўл ҳунармандчилиги
Гармсор халқининг қўл ҳунармандчилиги

 

Гармсорнинг миллий парки

 

Эрон юлбарси
Ёвойи мушук 
Гармсор хачири
Гармсор юзпаланги