Шаҳри сўхта (Куйган шаҳар)
“Куйган шаҳар” харобалари, “Ғуломон даҳанаси”, “Сом” қалъаси ҳамда Хожа тоғида мавжуд беназир тарихий обидалар Сиистоннинг кўришга сазовор бошқа маконларидан ҳисобланади.
Айтиш лозимки, халқ ҳунармандчилик санъатининг турли навларини ҳам Сиистон минтақасида кузатиш мумкин. Ҳасир (бўрё) тўқиш, қолин тўқиш, бошқа гиламларни тайёрлаш ва каштачилик шулар жумласидандир. Албатта, Сиистоннинг айрим қишлоқларида фақат ҳасир тўқиш йўлга қўйилган ва ушбу бўрёлар найқамишдан тайёрланади. Тайёр бўлган бўрёларни Зобул шаҳридаги бозорда сотишади. Ушбу бўрёлар турли мақсадларда ишлатилади. Масалан, ҳаракатда бўладиган қумларнинг олдини олиш учун ҳам улардан фойдаланиш мумкин.
Қолин тўқиш ҳунармандчилиги ҳам мазкур минтақада кенг тарқалган. Ушбу қолинларда солинган нақшлар балучи ва туркман нақшларидан олинган.
Бугунги кунларда мазкур минтақада тўқиладиган гиламлар ўзига хос нақшлари, ранглар уйғунлиги, сифат ва зарифлик жиҳатидан Эроннинг энг яхши гиламлари билан рақобатлаша олади.
Қайд этиш лозимки, Сиистон ва Балучистон вилоятининг турли нуқталарида фарқ этувчи иқлимни кузатиш мумкин. Об-ҳавонинг хилма-хиллиги боис минтақада жозибали табиий манзаралар ҳам мавжуд.Ушбу вилоятнинг шимолида ва Сиистон минтақасида жойлашган Ҳомун кўли ов қилувчилар диққатини доимо ўзига жалб этиб келади. Ушбу кўл ўртасида жойлашган Хожа тоғи этаклари ҳам табиий гўзаликлари билан кўрувчини мафтун этади. Айниқса, минтақанинг найқамишдан ясалган махсус қайиқчаларда Ҳомун кўлида сузиш ҳам ўзига хос ҳаловатга эгадир.
“Куйган шаҳар” харобалари, “Ғуломон даҳанаси”, “Сом” қалъаси ҳамда Хожа тоғида мавжуд беназир тарихий обидалар Сиистоннинг кўришга сазовор бошқа маконларидан ҳисобланади.
Сиистон минтақасида ҳам кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтган эдик. “Шаҳри сўхта”, яъни “Куйган шаҳар” мазкур минтақанинг энг машҳур тарихий ёдгорликларидан ҳисобланади. “Шаҳри сўхта” Эроннинг қадимий давлат-шаҳаридан бўлиб, Зобул-Зоҳидон йўлининг 56 километрлигида жойлашган. Зоҳидон шаҳри Сиистон-Балучистон вилоятининг марказидир.
Мазкур шаҳар Ҳирманд дарёси яқини ва Ҳомун кўли этагида бир замонлар бунёд этилган. Жирофт тамаддунининг бир бўлаги бўлган ушбу йирик шаҳар тахминан 6000 минг йил олдин қурилган. “Шаҳри сўхта” дунёнинг энг қадимий ва энг ривожланган шаҳри эканлиги айтилади.
Айтиш лозимки, ушбу шаҳарда мавжуд ёдгорликлар ҳайратланарли тарзда ўзининг аввалги шаклида сақланиб қолган. Албатта, қайд этиш лозимки, икки воқеанинг зарарли таъсири оддий бўлган ва “Шаҳри сўхта” ёдгорликларининг бузилмай қолишига сабаб бўлган. Икки воқеанинг бири Ҳирманд дарёси сувининг ошиб-тошиши ва иккинчиси иссиқлик натижасида туз қатламининг доимий тарзда кенгайиб бориши эди.
Археологларнинг аниқлашича, “Шаҳри сўхта”нинг масоҳати 280 гектар бўлган ва унинг қолдиқлари асосида қилинган хулосаларга мутобиқ ушбу шаҳар бешта асосий қисмдан иборат бўлган. Одамларнинг яшаш жойлари шаҳарнинг шимоли-шарқида бўлган ва қолган қисмлари марказий бўлимлар, саноат минтақаси, ёдда қолувчи бинолар ва қабристон бўлганки, тепалар шаклида бир-бирига уланган. “Шаҳри сўхта”нинг саксон гектарини аҳоли яшайдиган маконлар ташкил этган.
Археологлар оборган илмий изланишлар натижасида маълум бўлишича, мазкур шаҳарда бунёд этилган бинолар тўртбурчакли ва бошқа меъморчилик намуналаридан иборат бўлган.
Бинолар олти ва ўнтагача бўлган хоналарга эга бўлган ҳамда кичик деворлар билан бир-биридан ажратилган. Ундаги эшиклар, деразалар, зинапоялар, печкалар ва тандирлар яхши ҳолатда сақланиб қолинган.
Қазиш ишлари давомида “Шаҳри сўхта”да безатилган сопол идишлари ҳам топилган. Идишдаги нақшлар турли ҳайвонларнинг суратлари бўлиб, улар қора, сариқ ва қаҳва ранглари билан безатилган. Сопол идишлар билан биргаликда мазкур шаҳар ерларида металл, ёғоч, тош ва лойдан ясалган ашёлар ҳам топилган. Топилган экспонатлар асосида археологларларнинг хулоса қилишларича, “Шаҳри сўхта”да мавжуд бўлган тамаддун дунёнинг илғор ва ҳайратланарли тамаддунларидан бири саналган.
Илмий изланишлар асосида айтиш мумкинки, “Шаҳри сўхта” бронза даврида марказий қароргоҳ ва минтақанинг пойтахти бўлган.
Тадқиқотлар асосида маълум бўлишича, ушбу ҳудуд биёбонли атроф муҳит ва газ дарахтларидан иборат бўлган бугунги ҳолатидан хилоф равишда милоддан бир неча минг йил олдин ям-яшил бир минтақа ҳамда унда турли хил гиёҳ ва ўсимликлар ҳамда кўп миқдорда мажнун тол, заранг ва оқ қайинлар мавжуд бўлган.
Ҳомун кичик кўли милоддан 3200 йил олдин йирик ва сувдан тўла бир кўл бўлган. Ҳирмандга ўхшаган йирик дарёларнинг сувлари ушбу кўлга бориб тўкилган. Бугунги кунда ҳам ушбу кичик кўлнинг сув манбаи фаслларга қараб, Ҳирманд ва бошқа дарёларнинг сувлари ҳисобланишади.
Хожа тоғи ва ундаги қадимий ёдгорликлар ҳам Сиистон минтақасининг муҳим тарихий обидаларидандир. Ушбу тоғ Ҳомун кичик кўлининг ўртасида бир оролга ўхшаб жойлашган. Тоғнинг устида оташкада ёдгорликлари ва азим қаср кўзга ташланади.Унинг турли иморатлари кенг ҳовлида жойлашган. Мазкур қасрда қадимий меъморчилик санъати намуналари ва унинг деворларида чизилган турли расмларни кўриш мумкин.
Оташкада биносининг тарихи тахминан милодий биринчи асрнинг даврига тўғри келади. Унинг атрофида сақланиб қолган харобалар ашконийлар ва сосонийлар сулолалари ҳукмронлик қилган даврга тааллуқли эканликларини айтишади.
Айтиш лозимки, Сиистон минтақаси нафақат тарихий ёдгорликлари билан, балки халқ маданиятининг озуқаси сифатида ҳам шуҳрат топган ва ушбу заминада кўплаб тадқиқотларни амалга ошириш мумкин. Халқ қўшиқлари Сиистоннинг маҳаллий шоирлари томонидан яратилган ҳамда мазкур минтақанинг шаҳар ва қишлоқларида кенг тарқалган. Бу қўшиқларда мазкур юртнинг моддий ва маънавий ҳаёти шаффоф ойнадек инъикос этилган.