Исмоил Бақоий: Дипломатия ва дала Эрон миллий манфаапаларини таъминлаш учун биргаликда ишлайди
-
Исмоил Бақоий: Дипломатия ва дала Эрон миллий манфаапаларини таъминлаш учун биргаликда ишлайди
Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШнинг қарама--қарши баёнотлари шу кунгача давом этаётган жараёнда етарлича чалкашликларга сабаб бўлганига диққат қаратиб, деди: "Сўнгги 24 соат ичида содир бўлган воқеа дипломатик жараёндаги бу нотинч вазиятни янада кучайтирди".
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий душанба куни шундай деди: Ғарбий Осиё минтақасида нима содир бўлишидан ё АҚШнинг ўзи сулҳни бузишидан қатъий назар, яъни Эрон савдо кемаларига ҳужумлар, Эроннинг жанубий ҳудударига ҳужумлар ёки Ливандаги сионистик режим ёки Ғарбий Осиё минтақасида АҚШ билан тил бириктириш орқали ҳужумларида АҚШ бевосита жавобгар бўлиб кескинликнинг кучайиши оқибатлари ҳам АҚШ зиммасида бўлади.
Дипломатия ва дала миллий манфаатларни таъминлаш учун биргаликда ишлайди
Агар бу музокараларнинг экзисенсиал фалсафаси сионистик режим ёки бу масалада иштирок этаётган томонлар яъни АҚШ ёки Исроил томондан ҳар қандай тарзда бузиб юборилса. дипломатик жараён албатта таъсир қилади. Дипломатия ва дала Эроннинг миллий манфаатлари ва миллий хавфсизлигини таъминлаш учун биргаликда ишлайди. Шунинг учун зарур бўлган жойда Эрон қуролли кучлари киради, зарур бўлган жойда эса тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда дипломатик аппаратиўз вазифасини бажаради, деб изоҳлади Бақоий.
Эрон тузуми ва миллатининг барча унсурлари ҳар қандай вазиятга қарши туришга тайёр
Эрон ТИВ матбуот котиби шундай деб. таъкидлади: Биз сионистик режим ёки АҚШнинг мавжуд вакзиятдан фойдаланишига ва уларнинг ҳужумларини ҳар куни такрорлашига, кўламини кенгайиришига йўл қўя олмаймиз. Шунчаки биз ўт очишни тўхтатишга содиқ эканлигимиз ҳақида умумий баёнот беришлари керак. Бироқ Эрон қуролли кучлари , диломатик аппарати ва Эрон миллати ва Эрон Ислом республикасининг барча унсурлари Эрон халфсизлигини ва миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай вазиятга дуч келигишига тайёр. Биз Ливан суверенитети ва қадр-қимматини сақлаб қолиш учун бор кучимиздан аямаймиз.