Фаластин Эрон ислом жумҳурияти сиёсатларини ҳимоя қилади
(last modified Sun, 23 Dec 2018 10:35:38 GMT )
декабр 23, 2018 15:35 Asia/Tashkent
  • Фаластин Эрон ислом жумҳурияти сиёсатларини ҳимоя қилади

Эрон Ташқи ишлар вазири Фаластин Эрон ислом жумҳуриятининг сиёсатларини қўллаб -қувватлаши ҳақида хабар қилди.

Эрон ТИВ матбуот марказининг хабар қилишича, бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Теҳронда Фаластин парламентининг  сиёсий ва ташқи ишлар масалаларидаги комиссия раиси ҳамда уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилиш маросимида,  ислом дунёсидаги барча ихтилофлар билан бир пайтда,  мусулмон халқлар душманлар фитналари ҳамда вазиятдан суиистеъмол қилишнинг олдини олиш учун  Фаластинни ҳимоя қилиш масаласида бирлашиши зарурлигини таъкидлаб, афсус билан айтганда бугунги кунда ислом дунёси ичкарисидаги айрим режимлар ва гуруҳлар  Фаластин муқовимат ҳаракатига қарши чиқишмоқда,  деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида АҚШ ва сионистик режимни қўллаб-қувватлашга мойил бўлган айрим исломий давлатлар  ислом дунёси бағрига қайтиб, сионистик режимнинг ҳеч бир мамлакат учун дўст бўла олмаслигини англаб етишларига умид қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  Фаластин парламенти тарқатиб юборилганидан афсусланиш изҳор этиб, бу ишни  демократияга қарши деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек сиоинстик режимнинг шундай бир вазиятдан суиистеъмол қилишидан эҳтиёт бўлиш зарурлигини ҳам баён этди.

 

Ёрлиқ