Шамхоний: Эрон Фаластинни ҳар доим ҳимоя қилади
-
Шамхоний: Эрон Фаластинни ҳар доим ҳимоя қилади
Эрон Фаластин миллатини ва муқовамат ҳаракатини қатъий ҳимоя қилишини ҳамда Ғазо сектори аҳолисига озиқ-овқат ва дори дармон ёрдамларини давом эттиради
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эроннинг Фаластин миллатини ва муқовамат ҳаракатини қатъий ҳимоя қилишини ҳамда Ғазо сектори аҳолисига озиқ-овқат ва дори дармон ёрдамларини давом эттиришини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби якшанба куни Фаластин парламентининг ташқи ишлар ва сиёсий комиссияси раиси Маҳмуд Зиҳор ва у билан бирга бўлган делегация билан Теҳронда учрашган чоғида
ислом дунёсининг энг муҳим устувор вазифаси деб, фаластин армонларини ҳимоя қилиш ва Қуддуси шарифни озод этиши деб маълум қилди.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибининг айтишича, Сионистик режимнинг йўқ бўлиб кетишининг сабабларидан бири бу, ушбу режим ичидаги иқтисодий коррупция бўлиб, шунингдек халқларнинг зулмга ва фитналарга нисбатан огоҳлиги ва ҳушёрлигидир. Ушбу гўдакларни ўлдирадиган режим инсоният ҳаққига нисбатан кўплаб жиноятларни содир этган.