Жалолиддин Румийнинг  «ФИҲИ МАФИҲИ» («ИЧИНДАГИ ИЧИНДАДИР») асари
(last modified Sat, 29 Dec 2018 09:56:42 GMT )
декабр 29, 2018 14:56 Asia/Tashkent
  • Жалолиддин Румий
    Жалолиддин Румий

      "Ичиндаги ичиндадир" асари, насрий асар бўлиб, унда Жалолиддин Румийнинг илоҳиёт, тасаввуф, ҳаёт ва болрлиқ ҳақидаги қайдлари, дўстлари ва суҳбатдошлари даврасида айтган фикрлари, баҳс-мунозарларда пайдо бўлган мулоҳаза-муқоясалари тўпламидан ташкил топган. 

       Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси жуда катта. Ғазал, маснавий ва рубоийларни ўз ичига оладиган “Девони кабир” да уч минглдан ортиқ шеър бор. Фалсафий-сўфиёна мушоҳадалар, руҳият деалектикасини кашф этиб, инсон ақлини лол қолдирадиган тиранлик билан ёзилган “Маснавийи маънавий “ ҳам бир неча инг байтдан иборат. Бундан ташқари “Мактубот” ва “Фиҳи мо фиҳи” номли асарлари ҳам бор.

      "Ичиндаги ичиндадир" асари, насрий асар бўлиб, унда Жалолиддин Румийнинг илоҳиёт, тасаввуф, ҳаёт ва болрлиқ ҳақидаги қайдлари, дўстлари ва суҳбатдошлари даврасида айтган фикрлари, баҳс-мунозарларда пайдо бўлган мулоҳаза-муқоясалари тўпламидан ташкил топган.  Бу китобни “Муиниддин Парвона” китоби ҳам дейишади. Сабаби: унда Амир Парвона номи кўп марта тилга олиб ўтилганидир. Чунки  Муиниддин Парвона Мавлоно Жалолиддин Румийнинг мухлисларидан бўлиб , Мавлоно билан қилган сўҳбатларинит ёзиб жамлаган.

     "Ичингдаги ичингдадир”- содда форс тилида ёзилган асар, улуғ муаллиф “ Маснавий маънавий”-даги ҳадис ва оятлар, ҳикоят ва тамсилларга ўралган, ўта мураккаб бир фалсафий муҳокамалар асосига қурилган фикрларини бу ерда равшан ва содда қилиб тушунтириб берган.   

      Саратонда саҳрода толиқиб, ташна қолган одам шарқираган булоқни кўрганда қандай хурсанд бўлса, мусаффо чашма сувидан ичиб қанчалик роҳатланса, маънавиятга ташна одам ҳам Румий асарини ўқиб шундай туганмас ҳузур топади. Бунда жуда кўп масалалар устида баҳс боради: тажрид ва тавҳид, сурат ва маъно, таваккул ва идтиҳод, ғайб асрори ва ладуний илмлари моҳияти ва яна қанчадан қанча муаммолар ёритилади.  

      Энг муҳими шундаки, Румий мураккаб сўфиёна мулоҳазаларни оддий турмуш тафсилотлари билан тушунтириб беради, интиҳосиз қудратга эга инсон ақлининг, руҳиятининг мўъжизаларини ҳайратомуз бир тарзда намойиш этади. Румий минг йиллар давомида тўпланиб келган Шарқ фаосафаси ва ҳикмати, исломий ҳақиқатларини омухта этолган, тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи деалектикасини очган улуғ мутафаккирдир. Унинг қарашларида бирор бир мутаассиблик, кўр-кўрона ақидапарастлик намунасини кўрмаймиз.

     У тирик ва ҳушёр кўз билан дунёга назар солади, инсонни қандай бўлса, шундай олиб ўрганади, инесон қалби тўридаги энг нозик, энг инжа, энг яшириш сирларни ошкор этади, руҳимиз иқлимларидаги ўзимиз сезмаган қонуниятлар, заруратларни кўрсатиб беради. Шу боис “Ичингдаги ичиндадир”  асарини ботиний илмлар баённомаси, ўзликни ва илоҳни таниш китоби деб айта оламиз.

      “Ичингдаги ичиндадир”  руҳ диалектикаси, инсон майллари, тушунча тасаввурлари, эҳтиёж ва талаблари, изтироб ва қийноқлари, зиддият ва мувофиқликлар, кураш ва ғалаба, йўқлик ва борлик, рўй ва ҳақиқат, жисм ва жон ва ҳоказолар устида билдирилган фикрлар шунчалик чуқур ва шу қадар ёрқинки, бу фикрларни бундан етти юз илгари айтилганига ишонқиримай қоласиз, гўё улар буган айтилгандай. Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали ҳақни-Яратганни тушунишга ундайди.  

                             «ФИҲИ МАФИҲИ» («ИЧИНДАГИ ИЧИНДАДИР»)асаридан

… Бизнинг кўнглимиз доим маънан сизнинг ҳимматингиз ёнида бўлиши билан  баробар  суратан  ҳам шарафланмоқ истадик. Чунки бу суратнинг ҳам улуғ бир эътибори  бордир. Эътибор не демак? У ҳатто ўзлик ва маъно билан тенг. Миясиз калланинг иши ҳеч нарсага ярамагани каби қобиқ1сиз мева ҳам етилмайди. Чунончи, бир данакни қобиқсиз ҳолда ерга эксанг, кўкармас. Қобиғи билан экканинг вақтда  унади ва  улкан бир дарахтга айланади. Шу нуқтаи назардан вужуднинг ҳам буюк бир асли, хизмати бордир. Бундай бўлиши табиийдир. Худди шу асл маънодир. Аммо бу ўзи ҳам маъноли, маънони ҳам билган, англаган кишилар учун шундоқдир.


»Икки ракат  намоз дунё ва ундаги нарсалардан хайрлидир". Бу сўз ҳамма учун эмас. Бу шундай кишилар учунки, уларга дунё моли қўлида  бўлса  ҳам икки ракат намозни қилмаслик ўша молни қўлидан чиқаргандан оғирроқ туюлади.


Бир дарвишга подшоҳ: «Эй зоҳид!» — деди. У эса: «Зоҳид сенсан» деб жавоб қайтарди. Шоҳ: Мен қандай зоҳид бўлайин. Бутун дунё,  охират ва жамики мол-мулклар меникидир. Оламни мен олдим. Сен эса фақатгина бир луқма ва бир ҳирқа  билан  қаноат этдинг", — деди. Дарвеш: «Юзингни қай тарафга бурсанг,  Аллоҳ у ердадир». У ҳамма жойда мавжуд. Чеҳрадир, доимийдир, ўлмасдир. Ошиқлар ушбу чеҳрага ўзларини фидо қилиб, эвазига ҳеч нарса истамаслар. Бошқалар эса ҳайвон сингаридирлар.

… Сурат (юз) ишқ нуридир.  Чунки  ишқсиз  у  ҳам қийматдан маҳрум. Нур — аслсиз номавжуд нарса. Шунга кўра, Тангрига сурат дейилмаганидек, нур ҳам дейилмайди. Чунки сурат нурдир. Бири: «Ишқ суратсиз бўлмаганига,  рўёбга чиқмаганига кўра, суратнинг нури бўлиши керак» — деди.  Биз: «Ишқ суратсиз нечун тасаввур этилмасин?» — деймиз. Ҳатто суратни ишқ майдонга келтиради ва ундан юз минглаб сурат ҳосил бўлади.  Булар айни замонда рўёбга  чиққан,  шаклу   шамойил   олган   суратлардир. Рассомсиз расм  бўлмаганидек,  аслсиз  эса  расм бўлмас.  Гўё бармоқнинг ҳаракати билан узукнинг ҳаракати янглиғ.


Юрагида уй қуриш ишқи бўлмаса, меъмор унинг тархини чизмайди. Буғдой бир йил олтин баҳосида, бошқа йил тупроқ қийматида сотилиши  мумкин.  Ҳар  икки  йилда ҳам унинг сурати ўша — буғдойдир. Бироқ унинг қадри унга бўлган  ишқ  (эҳтиёж — тарж.) туфайли майдонга келмоқда. Худди шундай, сенинг санъатинг ҳам фақат сен учун азиздир. Унга рағбат кўрсатиб, уни севиб ўрганувчи (ишқ) топилмагунча, у яна шу ҳолда қолаверади.

«Ишқ» — нимагадир муҳтожлик. У ҳолда,  эҳтиёж — асл, муҳтож эса –«нур» дейишади. Биз деймизки: Сен эҳтиёжинг бўлгани учун шундай деяпсан. Демак, эҳтиёжинг олдин майдонга келади, сўз эса ундан  туғилади.  У ҳолда,  сўз бўлмаса ҳам эҳтиёж мавжуд. Шунга кўра,  ишқ ва эҳтиёж унинг (сўзнинг — тарж.) нури бўлолмайди. У: «Эҳтиёждан мақсад сўз эмасмиди? У ҳолда, мақсад қандай қилиб нур бўла олади?» — деди.  Биз «мақсад ҳар доим нурдир. Чунки дарахтнинг илдизидан мақсад унинг нури,  яъни гавдасидир, шохлари ва ҳоказоларидир» — дедик .


<...> Бир дедики:  «Бизни ҳиммат билан эсла!  Асл  бўлган нарса ҳимматдир. У сўзсиз ҳам мавжуд, чунки ҳиммат — нур». Мавлоно буюрадики: ҳиммат жисмлар оламидан аввал — руҳлар оламида ҳам бор эди. Демак, бизни жисмлар оламига қуруқ келтирмадилар. Бунга имкон, йўқ. Шундай экан, сўзнинг ҳам муайян ўрни бўлиши керак. Ахир данакнинг фақат мағзини ажратиб эксанг, кўкармайди. Ҳолбуки, қобиғи билан ерга ташласанг, ўсиб чиқади. Шу нуқтаи назардан қаралганда, суратнинг ҳам аҳамияти борлиги аён бўлмоқда.


"Қалб ҳузурисиз  қилинган  намоз  намоз бўлмайди" (Ҳадисдан) — дея буюрилганидек, намоз ҳам ичдадир. Бироқ сен уни шаклларга ўрайсан.  Кўринишда  руку (эгилмоқ) ва сажда билан намозга сурат бериш лозим. Буларни бажариб, ундан ўз насибангни олурсан, муродингга етурсан.

 «Улар намозларида доим  барқарор  бўлгувчи  зотлардир» деган оятдаги намоз руҳлар намозидир. Суратан, шаклан қилинган намоз муваққатдир, доимий эмас. Чунки руҳ денгиз оламидир. Сўнгсиздир. Шунга кўра, ҳамишалик намоз руҳнингдир. Руҳ ҳам руку ва саждалардан холи эмас. Бироқ буларни очиқ шакллар билан кўрсатмоқ керак. Чунки маънони сурат билан боғлиқлиги бор.  Иккаласи  бирлашмагунча фойда ҳам бўлмайди. Сурат маъно нуридир. Сурат — фуқаро, кўнгил подшоҳ деганингда, бу исмлар изофадир. «Бу унинг нуридир», дединг. Нури бўлмаса, у қандай қилиб асл бўлиши мумкин? Модомики, «Аёл» дер экансан,  иложсиз «Эркак» ҳам  дейишинг  керак ёки «Оллоҳ» дегандан кейин "Қул«ни ҳам эсдан чиқармаслик зарур.