Икки эронлик мутафаккир ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98162-Икки_эронлик_мутафаккир_ЮНЕСКОнинг_Жаҳон_мероси_рўйхатига_киритилган
БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКО 2026-2027 йилларга мўлжалланган жаҳон хотиралари рўйхатига эронлик икки таниқли шахс номини киритди.
(last modified 2025-11-03T16:37:35+00:00 )
ноябр 03, 2025 21:37 Asia/Tashkent
  • Икки эронлик мутафаккир ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган
    Икки эронлик мутафаккир ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган

БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКО 2026-2027 йилларга мўлжалланган жаҳон хотиралари рўйхатига эронлик икки таниқли шахс номини киритди.

ЮНЕСКО Самарқанд шаҳрида ўтказилган умумий йиғилишида Эроннинг икки таниқли арбоби Боязид Бастомий ва Аллома Сайид Муҳаммад Таботабоий номини  2026-2027 йилларда мўлжалланган жаҳон хотиралари рўйхатига киритди. Мутахассисларга кўра, Эрон-Ислом цивилизациясининг мулоқот, мантиқийлик ва маънавиятини ривожлантиришдаги ролининг тасдиғидир.

ЮНЕСКО Арманистон, Тожикистон ва Туркия кўмагида таниқли эронлик тасавуфчиси Боязид Бастомий вафотининг 1150 йиллиги ҳамда Аллома Таботабоий илмий ҳаётининг 100 йиллигини Ироқ, Покистон кўмагида нишонлашни маъқуллаб, эронлик тафаккурининг мавқеини алоҳида таъкидлади.

Муҳаббат, бағрикенглик ва умрбоқий илм тимсоли Боязид Бастомий ҳамда ислом ва Ғарб фалсафасини боғловчи шарҳлови ва файласуф Аллома Таботабоий фикрлари инсониятнинг маданий яқинлашувига ҳисса қўшган сиймолардир.

Эрон ҳам Робия Балхий, Оятуллоҳ Муҳаммад Боқир Садр ва турк шоири Бокуий хотираларини қайд этишда фаол иштирок этди.