Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди
-
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди
Одри Азуле Ўзбекистон раҳбарини тарихий воқеа – ташкилот Бош конференциясининг 43-сессияси сўнгги 40 йилда илк бор ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги бош қароргоҳи ташқарисида ўтказилаётгани билан самимий табриклади.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, кейинги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ЮНЕСКОнинг учта муҳим резолюцияси қабул қилинди. Ташкилотнинг махсус рўйхатларига Ўзбекистоннинг бир қатор янги объектлари ва маданий қадриятлари киритилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти фан, таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришдаги катта хизматлари ҳамда халқимизнинг бой маданий меросини кенг оммалаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун Одри Азуле хонимга давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.
Самарқандда бўлиб ўтаётган саммит доирасида ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази ишга туширилади, Беруний мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбир, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект, гендер мавзулари бўйича форумлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамлангани, биргаликда болалар таълими бўйича бутунжаҳон конференцияси ўтказилгани, Парижда Берунийнинг 1050 йиллиги нишонлангани ва буюк аллома шарафига халқаро мукофот таъсис этилгани таъкидланди.
Бундан ташқари Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Словакия президенти Петер Пеллегрини билан музокара ўтказди.Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Словакия президенти Петер Пеллегрини билан музокара ўтказди.
Спутник сайтининг хабарига кўра, томонлар товар айирбошлаш ва инвестиция ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистондан тўқимачилик, чарм, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар, Словакиядан эса каучук, автомобил бутловчи қисмлар ва фармацевтика товарларини етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олинди.
Шу мақсадда миллий маҳсулотлар кўргазмалари ва савдо уйларини ташкил этиш режалаштирилган.
Рақамлаштириш соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Банк киберхавфсизлиги ва юк ташишларни кузатиш бўйича қўшма мониторинг маркази ташкил этиш таклиф қилинди.