Эрон, Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон Республикаси номидан ифторлик анъанаси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Эрон Ислом республикаси, Ўзбекистон, Туркия ва Озарбойжон республикаси номидан "Ифторлик ва унинг маданий- ижтимоий анъаналари" делоси ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киритилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнингг хабар қилишича, Ботсвананинг Касан шаҳрида бўлиб ўтган номоддий маданий меросини сақлаш ҳукуматлараро қўмитасининг 18-йиғилишида Озарбойжон Республикаси, Туркия ва Ўзбекистон давлатлари билан қўшма ва халқаро делолар сифатида Эрон номоддий меросининг йигирма иккинчи элементи сифатидаги " Ифторлик ва унинг маданий -ижтимоий анъаналари" ЮНЕСКО рўйхатида жой олди.
Куни кеча бошланган Ботсвана Республикасининг Касан шаҳридаги номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 18-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишнинг мазкур даврасида Эрон, Ўзбекистон, Туркия ва Озарбойжон республикаси билан " Ифторлик ва унинг маданий -ижтимоий анъаналар" анаъаналари, Эрон, Тожикистон, Озарбойжон Республикаси, Туркия ва Ўзбекистон зардўзлик санъати , ҳамда Эрон ва Тожикистон Сада байрами бўйича муштарак номоддий мекросларин таклиф қилдилар ва ифтор анъанасидан олдин зардўзлик иши бу қўмита аъзолари овози билан глобал рўйхатга олинди.
Ифтор делосини таништиришда шунингдек бу ишга аъзо барча мамлакатларда ифторлик ҳар қандай ёшдаги, жинсидаги, турли ижтимоий маданий ва маърифий муҳитидан қтаъий назар ва ислом динини ўз дини сифатида тан олган кишилар томонидан ўтказилади ва авлоддан иккинчи авлодга ўтади. Рўза тутганлар ҳам тутмайдиганлар ҳам, ифторлик уларнинг маданияти ва ўзига хослигиниг ажралмас қисмидир.
Мусулмон халқлари ҳижрий-қамарий 9 чи ойи -Рамазон ойида тонгдан кечгача еб-ичишдан ўзини тийилади /рўза тутшади/. Ифторлик агъанасини эса ҳар куннинг охирида ўтказилиб мусулмон жамитяларда оғир кундан кейин фаровонлик ва қувончни истайдилар.