Бона тумани
(last modified Mon, 31 Dec 2018 06:10:30 GMT )
декабр 31, 2018 11:10 Asia/Tashkent
  • Бона тумани
    Бона тумани

Курдистон вилоятининг бошқа муҳим бўлган туманларидан бири Бона минтақасидир.

Бона тумани Курдистон вилоятининг харитасида

Ўтган ўн йилликлар давомида ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, Саққиз туманининг ҳудудлари қадимий ёдгорликлар билан тўлиб-тошган. Аммо ушбу туманга шўҳрат келтирган тарихий обидалардан Зивия қадимий тепаси ва қалъаси ҳамда Карафту ғорини мисол келтириш мумкин. Нафақат Курдистон вилояти, балки Эроннинг  ҳам муҳим, тарихий  ва  йирик ғорларидан бири  Карафту ғоридир. Ушбу ғор Курдистон вилоятида  ажойиб табиий жозибаларга эга ва  муҳим бўлган сайёҳлик масканларидан бири ҳисобланади. Карафту ғори Саққиз шаҳридан 72 километрлик узоқликда  ва Карафту қишлоғи яқинида жойлашган. Карафту мезозой даврида сув остида бўлган ва ушбу даврнинг охирларида , тахминан  60 миллион  йил олдин, сув остидан ташқарига чиққан. Ушбу ғорнинг узунлиги қарийб 750 метрни ташкил этади ва унда кўплаб иккинчи даражали  йўллар  ҳар томонга қараб ёйилган. Ғорнинг меъморчилик  кўриниши катта тошлардан ташкил топиб, тўрт қаватдан иборатдир.

Минтақа археологлари мазкур ғорнинг тўртинчи қаватини  “Эрмитаж зали” деб аташган. Зеро  ғорнинг мазкур қавати ўзига хос гўзаликка эгадир. Карафту ғорида иккита бино кўзга ташланади. Айтишларича, бу бинолар Ашконийлар даврига тааллуқли бўлиб, милоддан икки аср олдин қурилган. Кашф этилган ёдгорликлар, ашёлар, йўлаклар, қазилган хоналар ва  ўймакорлик қилинган даворлар  мазкур ғорда одамлар яшашганларидан далолат беради. Ғор ичидан бир кичик дарё ҳам ўтган ва ушбу кичик дарё бир нечта шар-шараларни вужудга келтирган ва ундаги  ҳовузда ҳам чучук ва зулол сув оқади. Карафту ғори тарихий жозибалари, табиий гўзаллиги ва ажойиблиги билан  Курдистон вилоятининг  муҳим сайёҳлик масканларидан бўлиб, ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига жалб этади.

Курдистон вилоятининг бошқа муҳим бўлган туманларидан бири Бона минтақасидир. Бона туманининг  ғарби ва жануби Ироқ юрти билан чегарадошдир. Бона шаҳри мазкур туманнинг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1554 метрлик баландликда жойлашган. Курдистон вилоятининг маркази Санандаж шимоли-ғарбидан  Бона шаҳригача бўлган масофа 270 километрни ва Бона шаҳридан Ироқ юртигача  бўлган масофа эса 21 километрни ташкил этади. Ушбу шаҳарни Зогрус каби тизма тоғлар иҳота этган. Табиий манзаралар жиҳатидан Бона тумани Курдистон вилоятининг бой минтақаларидан бири ҳисобланади.

Бона тоғлари
Бона туманининг табиий манзараси 
Бона минтақасидаги тоғлар

Баланд тоғлар ва қалин ўрмонлар Бона туманига ўзгача чирой бахш этган. Баланд бўлган  тоғли тепаликлар кўп бўлгани боис мазкур минтақада чорвачилик учун  қулай шароитлар мавжуд. Хос табиий ҳолатлар учун ҳам ушбу минтақада кўчманчилик бир удумга айланган. Бона тумани Ироққа яқин бўлгани боис иқтисодий тараққиёт жиҳатидан минтақада етакчи ўринларни  эгаллайди. Милодий 2010 йилда Бона тумани Эрон Ислом Жумҳуриятининг давлати томонидан махсус иқтисодий минтақа эълон қилинади. Шу сабабдан ўтган йиллар давомида ушбу туман Курдистон вилоятининг тижорат марказига айланган.

Бона тоғлари 
Бона яйлоқлари 
Бона туманидаги тоғли йўл 
Бона туманидан ўтадиган кичик дарё 

Бона туманининг диққатга сазовор жойлари бозорлар, тижорат марказлари, Дуконон ва Пирмурод  тоғли парки, Бона тўғонининг кичик кўли, Бона ва Маривон йўлида жойлашган Сурин дам олиш маскани ҳисобланади.