Бижор тумани
-
Бижор тумани
Курдистон вилоятининг бошқа туманларидан бири Бижор минтақасидир. Мазкур минтақада ҳам кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд.
Ўтган эшиттиришимизда сизни Курдистон вилоятининг бошқа муҳим бўлган туманларидан бири Бона минтақаси билан таништирган эдик. Эслатиб ўтамиз, Бона туманининг ғарби ва жануби Ироқ юрти билан чегарадошдир. Бона шаҳри мазкур туманнинг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1554 метрлик баландликда жойлашган.
Баланд тоғлар ва қалин ўрмонлар Бона туманига ўзгача чирой бахш этган. Баланд бўлган тоғли тепаликлар кўп бўлгани боис мазкур минтақада чорвачилик учун қулай шароитлар мавжуд. Бона туманининг диққатга сазовор жойлари бозорлар, тижорат марказлари, Дуконон ва Пирмурод тоғли парки, Бона тўғонининг кичик кўли, Бона ва Маривон йўлида жойлашган Сурин дам олиш маскани ҳисобланади.
Бона минтақаси узоқ тарихга эгадир ва унинг аҳолиси кўплаб оғир ва баъзида яхши ҳолатларни бошдан кечирган. Бона шаҳри Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари вақтида ҳам номаълум сабабларга кўра уруш олови ичида қолган ва бутунлай харобага айланган. Бона минтақасида мавжуд қадимий сопол идишлар, тош битиклар ва бошқа эски ашёлар унинг узоқ асрлик ўтмишидан ҳикоя этади. Айтиш лозимки, Бона тумани Ироқ юрти билан чегарадош бўлгани сабабли Саддом режимининг Эронга қарши мажбурий уруши вақтида кўплаб зарарлар кўради ва ҳатто ушбу минтақа аҳолисига қарши кимёвий ҳужумлар амалга оширган. Аммо бугунги кунда туман масъуллари ва халқ ташаббуслари билан Бона минтақаси қайтадан обод этилган ва унда уруш изларидан асар ҳам қолмаган.
Курдистон вилоятининг бошқа туманларидан бири Бижор минтақасидир. Мазкур минтақада ҳам кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. Cизни ушбу туман ва ундаги муҳим табиий манзаралар ва қадимий обидалар билан таништириб борамиз.

Бижор туманининг масоҳати 7730 квадрат километрни ташкил этади ва Курдистон вилоятининг шарқида жойлашган. Мазкур туман Эрон ғарбидаги тизма тоғлар ўртасида жойлашгани боис унинг бирдан уч қисмини тоғлар ташкил этади. Бижор шаҳри туман маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан икки минг метр баландликда жойлашган.

Бижор туманининг аҳолиси турли тилларда, жумладан, форсча, туркча ва курд тилларида сўзлашади. Бижор минтақасининг тарихи милоддан олдин бўлган уч минг йиллик даврга бориб тақалади. Шоҳ Исмоил Сафавий Эрон ғарбига қўшин тортганида мазкур минтақадан ўтган. Чингиз лашкари ҳам ушбу жойлардан ўтган. Ҳозирги вақтда Чингиз қалъаси ушбу ном билан аталувчи тоғ устида ва гўзал Ҳалвоий қишлоғи яқинида жойлашган ва минтақанинг қадимий ёдгорликларидан бири ҳисобланади.
Бижор туманининг иқтисодиёти қишлоқ хўжалик маҳсулотларига таянади. Ушбу маҳсулотларнинг асосини буғдой ва арпа ташкил этади. Ушбу маҳсулотлар чет элларга ҳам экспорт қилинади. Чорвачиликдан олинадиган гўшт, жун ва сут маҳсулотлари ҳам туман аҳолиси учун фойда келтирадиган соҳалардан ҳисобланади. Бижор туманида шифобахш ўсимликлар ҳам фаровон бўлиб, улардан дори-дармон учун кенг кўламда фойдаланишади.



Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, иқлимнинг хилма-хиллиги ва об-ҳавонинг хослиги сув манбаларининг ошиши ва турли ўсимликлар ва ўрмонларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Курдистон вилоятининг ерларида мавжуд ушбу ўрмонлар ва яшил ўтлар турли ҳайвонлар, қушлар ва сув жонварларининг яшашлари учун қулай шароитлар яратишган. Шу сабабдан Курдистон вилояти Эронда ов учун муносиб бўлган асосий минтақалардан бири ҳисобланади.

Атроф-муҳитни ҳимоялаш ташкилотининг берган ҳисоботига кўра, мазкур вилоятда ов қилишга ихтисослаштирилган 34та минтақа
мавжуд. Ушбу минтақаларда сут эмизувчи ҳайвонлардан тортиб,, турли қушларгача бўлган мавжудотларни учратиш мумкин.
Айтиш лозимки, Курдистон вилоятидаги табиий захиралар вилоятнинг шимоли—шарқий қисмида 23 минг гектарни ташкил этади ва
уларнинг айрим қисмлари Бижор туманига тегишлидир.
Бижор қўриқланган минтақаси баландликлар ўртасида жойлашгани ва рутубатли оқимлар таъсири остида бўлгани боис мазкур
минтақада кўплаб булоқларни ва сув манбаларини кузатиш мумкин. Сув манбаларининг кўплиги эса ёввоий ҳайвонлар, қушлар ва сувда яшовчи жонварларнинг сонини ошишига шароит яратади.


