Зариф: Афғонистон келажагини мамлакат халқи белгилаши керак
Эрон ташқи ишлар вазири, Афғонистон келажаги ва мамлакатдаги Толибон гуруҳи ролини Афғонистон халқи белгилаш ҳақига эга деб айтди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Ҳиндистоннинг "ЭН ДИ ТИ ВИ" телеканалига берган интервьюсида, фақат Афғонистон халқи мамлакатда Толибон гуруҳининг қандай ролга эга бўлиши тўғрисида қарор чиқариш ҳаққига эга, деб таъкидлади.
Зариф ўз сўзларида минтақадаги ҳеч бир мамлакат Толибон гуруҳининг Афғонистондаги катта таъсири минтақа хавфизлигига сабаб бўлади деган ақидага эга эмас, деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Афғонистонда тинчликни таъминлаш жараёнидаги Покистоннинг ролига тўхталиб, Покистон давлати Афғонистон тинчлигида ижобий рол ўйнашга саъй -ҳаракат қилмоқда. Исломобод давлати экстремистик гуруҳларни Афғонистонга катта таъсирга эга бўлишини истамайди, деб изоҳлади.