Руҳоний: Эроннинг биринчи операцион сунъий йўлдоши орбитага чиқарилади
Эрон ислом жумҳурияти президенти келаси кунларда "Паём" номли Эроннинг илк операцион сунъий йўлдоши орбитанинг 600 киломтерлигига чиқарилиши кутилмоқда деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон шимолидаги Гунбади Ковус тумани яшовчилари тўпламида сўзлаган нутқида "Паём" сунъий йўлдоши ва уни элтувчи ракета маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган, деб қўшимча қилди.
Руҳоний шунингдек Эрон ҳаво ҳудудларидан кунига 6 марта ўтиши кутилаётган "Паём" сунъий йўлдоши мамлакат қишлоқ хўжалиги, об-ҳаво, ҳамда ўрмонзорлар вазиятини кузатиб, лозим маълумотларни марказга етказиб беради, деб изоҳлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқи дунё аҳлига илм ва фанга қизиқувчи ва мойил бўлган халқ эканлигини исботлаб берганини баён қилар экан, Эрон халқи душманларнинг фитналарига қарши кураш олиб бориш мақсадида илм, технология, иқтисод ва мудофаа соҳасидаги буюк қудратини вужудга кеттирди, деб таъкидлади.
Руҳоний ўз сўзларида АҚШ, сионистик режим ва уларнинг айрим иттифоқчилари буюк Эрон халқини таслим этишга қодир эмаслигига тўхталиб, Эрон давлати дунёдаги барча дўст мамлакталар билан дўстона ва биродарлик муносабатларга эгадир, деб аниқлик киритди.