22-Баҳмандаги намойишлар қарори: АҚШ жаҳондаги ёвузлик тимсоли бўлади
(last modified Mon, 11 Feb 2019 09:51:57 GMT )
феврал 11, 2019 14:51 Asia/Tashkent
  • 22-Баҳмандаги намойишлар қарори: АҚШ жаҳондаги ёвузлик тимсоли бўлади
    22-Баҳмандаги намойишлар қарори: АҚШ жаҳондаги ёвузлик тимсоли бўлади

Эрон миллати 22-баҳман намойишларининг якунида АҚШни мустабид ва ёвузлик ҳамда зўравонлик ва урушни келтириб чиқарадиган тимсол деб аташди

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 22-Баҳман кунидаги Исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллигига бағишланган кўча намойишларида иштирок этаётганлар қарор қабул қилиб, Имом Хумайний р.а.нинг армонлари билан қайтадан аҳд-паймон қилишди ва Инқилоб муаззам раҳбари билан янгитдан байъат қилишди ҳамда давлат масъулларидан АҚШнинг ва айрим европа мамлакатларининг талабларига қатъий муносабатда бўлишларини сўрашди. 

Шунингдек, кўча намойишларида қатнашаётганлар, Эроннинг превентив стратегияси ва ракета-мудофаавий қудратининг кун сайин тараққий этиб боришини ҳамда тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятларни янада ривожлантириш зарурлигини асосий принциплардан деб аташди ва АҚШ президенти Трампнинг инсониятга қарши ҳаракатларига қарши курашда бепарволикка йўл қўймаслик лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Эрон исломий инқилоби ғалабасининг қирқ йиллиги маросимида, Ироқ, Сурия, Яман, Баҳрайн ва Фаластин халқини ва муқовмат жабҳасини терроризм балосидан, АҚШнинг ва болаларни ўлдирадиган Сионистик режим ва ол Сауд режимидан барча томонлама ҳимоя қилиш ҳамда Қудсни озод қилишни ўз вазифалари деб қайд этишди.  

Ёрлиқ