Сионистик режим Суриянинг Ҳумс шаҳри чеккаларига авиаҳужумлар уюштирди
Сиоинстик режим қирувчи самолётлари Сурия ғарбидаги Ҳумс шаҳри чеккаларини бомбардимон қилди.
Бугун пайшанба куни босқинчи сионистик режим қирувчи самолётлари Сурия ғарбидаги Ҳумс шаҳри чеккасидаги Ал-Қусайр шарқидаги айрим маҳаллалар ва турур-жой бинолари ҳамда саноат ҳудудларини нишонга олди.
Суриянинг баъзи ОАВлари бу ҳужумда 2 киши қурбон бўлгани ва 2 киши яраланганини хабар қилди.
Ўтган ҳафтада босқинчи сионистик режим Суриянинг Дамашқ шаҳрининг Кафарсуса ҳудудига ва Ҳумс шаҳри чеккасидаги ҳарбий марказга ҳужум қилди ва унинг натижасида бир киши ҳалок бўлиб 7 киши яраланди.
Сўнгги йилларда сионистик режим Сурия пойтахти - Дамашқ ва бу мамлакатнинг тури ҳудудларига бир неча бор ҳужум қилди.
Қонхўр сионистик режимнинг Сурия ҳудудидаги ҳарбий тажовузи шундай вазиятдадирки, Дамашқ ҳукумати бир неча бор БМТ ва БМТ Хавфсизлик ташкилотига мактуб йўллаб, бу ҳужумларни қоралашлари ва уни тўхтатишларини сўраган.