Тел-авивнинг Сурия бўйича йўл харитаси: урушми ёки ҳақоратли таслим қилишми?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98036-Тел_авивнинг_Сурия_бўйича_йўл_харитаси_урушми_ёки_ҳақоратли_таслим_қилишми
Ал-жазира телеканали ўз ҳисоботида АҚШ ҳукумати кўмагида Сурия жанубидаги Исроил режими ҳарбий ҳаракатлари мамлакатни кенг кўламли можаро ёқасига қўяётгани ва Дамашқни уруш ёки таслим бўлиш ўртасида қийин танлов олдида қолдириши ҳақида огоҳлантирди.
(last modified 2025-10-21T09:47:11+00:00 )
октябр 21, 2025 14:47 Asia/Tashkent
  • Тел-авивнинг Сурия бўйича йўл харитаси: урушми ёки ҳақоратли таслим қилишми?
    Тел-авивнинг Сурия бўйича йўл харитаси: урушми ёки ҳақоратли таслим қилишми?

Ал-жазира телеканали ўз ҳисоботида АҚШ ҳукумати кўмагида Сурия жанубидаги Исроил режими ҳарбий ҳаракатлари мамлакатни кенг кўламли можаро ёқасига қўяётгани ва Дамашқни уруш ёки таслим бўлиш ўртасида қийин танлов олдида қолдириши ҳақида огоҳлантирди.

Ал-Жазира тармоғи шундай деб ёзди: сионистик режим қўшинарининг Сурияга хусусан унинг жанубига бостириб кириши Дамашқнинг янги ҳукмдорларини қаттиқ чеклаб қўйди ва бу ҳаракатларнинг давом этиши вазиятни ниҳоятда кескинлаштиради.   Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Сурия Ғарбий Осиё структурасини ўзгартириш бўйича Исроил режимининг геосиёсий лойиҳасининг марказида. Минтақак давлатлари парчалаш ва майда қабилавий ва  этник тузумларни яратишга асосланган  режа. Бу мақсадни Исроил расмийларининг баёнотлари ҳам аниқлаши мумкин.

Ал-Жазира Исроил режимининг Суриядаги лойиҳаларини ҳам тилга олди. Жумладан, Сурия жанубидаги буфер зона режаси, Сувайдо провинциясидаги гуманитар ўтиш жойи ва "Довуднинг ўтиш жойи" лойиҳаси. Ушбу режаларнинг баъзилари амалга ошириш босқичида, бошқалари эса назарий бўлиб қолмоқда, аммо Исроил режими уларни амалда қўллаш учун тўғри имкониятни қидирмоқда. Бошқа томондан Суриянинг ички аҳволининг заифлиги мамлакатга аралашиш учун рағбатдир. Исроил етакичларининг фикрича, Сурия минтақадаги кучлар мувозанати лабораторияси ва янги тенгламаларни  амалга ошириш учун мос платформа бўлиб, унинг фракцияси ўртасидаги тафовут ва маҳаллий актёрлар ўртасидаги сиёсий боши берк кўчага кириб қолганлиги сабабли мамлакатдаги вазият ҳали ҳам портлаши мумкин.

Ал-Жазирага кўра, Исроил Суриядаги вазиятни иккита, вариант асосида ишлаб чиққан. Ё уруш , ёки хўрловчи таслим бўлиш. Бу вариантларга Голан  тепаликлари ва Сурия жанубидаги катта ҳудуда киради. Тел-авив ўзининг ҳарбий қудрати ва Дамашқнинг заифлигини тилга олиб, Сурия пойтахти ва унинг чекка ҳудудлари устидан назоратни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шу муносабат билан Исроил режими Дамашқ билан хавфсизлик келишувига эришишда мослашувчан бўлишдан бош тормоқда.  Ҳозирда Сурия жануби Исроил назорати остида. Дамашқ эса ўқ отиш масофасида. Қунайтара ва Даръо каби муҳим сув манбалари  Тел-авив назорати остида ва Суриядан ҳеч қандай таҳдид йўқ. Демак, Исроил режими ўзининг геосиёсий ютуқларидан чекинишга ҳожат йўқ, деб ҳисоблайди.

Ал-жазира ўз ҳисоботининг охирида Доналд Трамп маъмуриятнинг минтақавий ўзгаришларидаги ролини муҳокама қилади ва шундай ёзади: АҚШ ҳукумати Ғарбий Осиёда постсовет тузуми ўрнини босадиган янги хавфсизлик таъсирини яратишни даъво қилмоқда.Аммо бу янги тартиб халқаро қоидалар асосида эмас. балки Исроил режимининг хавфсизлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.