Сионистик режимнинг дунёдаги энг сўнгги ҳаракатлари; Ғазодан Сурияга
- 
					  Сионистик режимнинг дунёдаги энг сўнгги ҳаракатлари; Ғазодан Сурияга 
Ғазо сектори вайроналар ва қамал осттида нафас ўтаётан бир пайтда, сионистик режимнинг булдозерлари босиб олинган Голландаги ўрмонларии вайрон қилмоқда, Тел-авив сиёсатичлари эса Кнессетда ишғолни кенгайтириш ҳақида гапирмоқда.
* Сионистик режим ТИВ раҳбари Гидеон Саар, Кнессет аъзолари, АҚШ президентининг ташрифи билан бир пайтда "Ғарбий Соҳилда суверенитетнинг қўланилиши тўғисида "ги қонун лойиҳасига овоз бериш орқали вазирлар маҳкамасига босим ўтказмоқчи бўлганини ошкор қилди.Сионистик режим ТИВ раҳбари бу овоз бериш Исроилнинг Доналд Трамп режасига амал қилиши доирасида ўтказилганини даъво қилди. PAда тузилавий ислоҳотлар ўтказиш ва фаластинлик маҳбусларга тўловларни тўхтатишни талаб қиладиган режа. Исроил ташқи ишлар вазири , шунингдек, Евоопа Иттифоқини сукут сақлаши билан " Исроилга қарши гижгижлашларни кучайтиришда" айблади.
* Al-Arabi Al-Jadeed газетаси томонидан эълон қилинган янги сунъий йўлдош суратлари Исроил армияси 2024-йилнинг октябридан 2025- йилнинг октиябргача Сурия жанубидаги 60 гектарга яқин қўриқланадиган табиий ҳудудларини вайрон қилганини кўрсатади.
* Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви амалга оширилганига қарамай, Тел-авив инсонпарвалик ёрдамларининг тўлиқ кириб келишига тўсқинлик қилишда давом этмоқда.Фақат консера ва макарон ташувчи юк машиналари кириши мумкин. Чегарада гўшт, парранда гўшти ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатиш тўхтатилади. Фаластин манбаларининг хабар беришича, Исроил армияси маҳбусларининг жасадларини топширишини озиқ-овқат ва дори-дармонларининг Ғазога кириши шарти билан боғлаган.
Бу Ал-Қассам Бригадалари ҳозиргача 17 нафар исроиллик аскарнинг жасадини Қизил Хочга топширган ва Ғазо бўлгасининг кенг миқёсида вайрон қилингани жасадларни қидириш жараёнини қийинаштирганини эълон қилган бўлсада.
* Сионистик режимнинг Ҳаарец газетасининг хабар беришича, 2023-йил октябр ойида Ғазо уруши бошланганидан бери сиоинстик режим институтлари ва тадқиқотчилари билан ҳамкорлик академик тўхтатишнинг мингга яқин ҳолат қайд этилган. Бу ўтан йилга нисбатан 3 баравар кўп. Тел-авив универсиетити президенти вазиятни "Исроилнинг академик изоляциясининг энг ёмон даври" деб баҳолади.
 
						 
						