Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг Араб лигасига қилган тавсияси
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг Араб лигасига қилган тавсияси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг Араб лигасига қилган тавсияси" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Араб лигасига Саудия арабистонини ноконструктив ҳимоя қилмасликни тавсия этди. Баҳром Қосемий жума куни Араб лигаси вазирлари кенгашининг Эронга қарши билдирилган баёнотига жавобан шундай айтдики, агар ушбу кенгаш минтақа мамлакатлари ўртасида тинч ва осойишта яшашга кўмак қилиш тамойилларига содиқ бўлса ва минтақада яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш ва ҳамжиҳатлик учун жиддий иродаси бор бўлса, Саудия арабистонидан Сурия, Яман, Ироқ, Баҳрайн юртларида халқни қатли ом қилишдан ва куч билан бостириш ҳаракатларига чек қўйишини ҳамда минтақада ўзи ташкил этган террорчилик гуруҳларини ҳимоя қилишни тўхтатишини қатъий тарзда сўрашлари керак. Араб иттифоқи ташқи ишлар вазирлари кенгаши пайшанба куни Мисрда ўтказган йиғилишининг якунида баёнот бериб, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ҳожиларга йўллаган мактубида ул ҳазрат Саудиялик масъулларни икки муқаддас ҳарам ишларини бошқаришда танқид қилганига муносабат билдириб, шундай иддао қилишдики, шу каби позиция Арабистон томонидан Ислом ва мусулмонлар учун ҳамда ҳаж маросимида амалга ошираётган ишларига мос келмайди.
Ушбу араб лигасининг кенгаши ҳаж ишларини тўғри ташкил этмаганлиги ортидан ўтган йили қурбон ҳайити кунида турли исломий юртлардан Байтуллоҳни зиёрат қилиш учун келган минглаб ҳожиларнинг юзага келган тиқилинчда оёқ остида қолиши натижасида ҳаётдан кўз юмишига олиб келган ҳаж ишлари бўйича масъул бўлганларни ҳимоя қилмоқда. Гарчи Саудия арабистони масъуллар ўтган йили Минода рўй берган фожеада ўзларини айбдор деб билишмасада, лекин ушбу ҳодисадан сўнг уларнинг ҳатти-ҳаракатларини ва Саудиянинг тегишли манфаатдор идораларини оқлаб бўлмайди ва ҳатто жиноят ҳисобланади. Мино фожеасининг содир этилиши пайтида Саудия арабистони масъуллари вазиятни тартибга келтириш бўйича ҳеч қандай чораларни кўришмади, фақат Минода жон бераётган ҳожиларни кузатиб туришди холос. Ўлганларнинг жасадига ҳурматсизлик қилиш ва инсонлар ҳаётига аҳамиятсиз қараш ҳамда ҳавонинг ўта исиб кетиши ортидан келиб чиққан чанқоқлик сабабли ҳожиларнинг жон бериши икки муқаддас ҳарам ходимларини иснодга қолдирди. Саудия арабистони режимининг ҳажни бошқаришдаги ишларини воқеъликдан келиб чиқиб танқид қилиш Мино фожеаси қурбонларининг хонадон аъзоларининг ва Исломий мамлакатлар масъулларининг табиий ҳаққи ҳисобланади. Негаки, ушбу можаронинг ҳақиқати рўёбга чиқиши керак ва Саудия арабистони жавобгар бўлиши лозим.
Мино фожеасига бир йил ўтишига қарамай Саудиялик ҳокимлар ўзр сўрашмади ва ҳатто Байтуллоҳни зиёрат қилувчи минглаб ҳожиларнинг илоҳий кўрсатмаларни ва фарзларни адо этаётган пайтларида ҳаётдан кўз юмганидан ҳам афсусланишмаганлиги боис, Эрон ислом жумҳурияти олий мартабали масъуллари Мино фожеаси сабабларининг ошкор ва равшан бўлиши учун қатъиятлик кўрсатишмоқда. Саудия арабистони ҳокимлари Мино фожеасида тегишли чора-тадбирларни кўришмагани ва ҳаж маросимини тўғри ташкил этмаганлиги боис, жабрланган мусулмонлар олдида жавоб бериш учун айбдор ҳисобланиши керак. Аммо улар давогарликка ўтиб бошқаларни айбдор қилиб кўрсатишди. Саудия арабистони ҳокимлари учун инсон жонининг аҳамияти йўқлигини эътиборга олиб, ушбу ҳокимларнинг ислом дунёсининг душманлари ва минтақадаги террорчиларнинг жиноятлари билан шерик бўлиб бузғунчилик ишларини амалга оширишини инобатга олиб, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг бу йилги ҳаж мавсумида ҳожиларга йўллаган мурожаати исломий умматнинг қалб қўрида жой олди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳаж ишларини ташкил этишда Саудия арабистонининг номуносиб эканлигидан огоҳ бўлганлари боис, халқ ва исломий давлатлардан ҳажни бошқариш учун фикр юритишларини истади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда агар Ислом дунёси икки муқаддас ҳарамни бошқариш учун асосий ва тегишли чораларни кўришмаса ва ҳаж масаласи ҳақида ўйлашмаса, Ислом уммати келажакда катта муаммоларга юзланади. Шундай шароитда, Ол Сауд режимининг ҳатти-ҳаракатларига эътиборсизлик билан қараш Исломий умматга тўғри келмайди ва Ислом оламининг душманлари Арабистон билан ҳамкорликда ҳамда ушбу давлатнинг сиёсатларини ҳимоя қилиб исломий умматнинг куч-қудратини заифлаштиришни кўзлашмоқда. Мавжуд жараённинг давом этиши ва Саудия арабистони қилмишларини билиб ва билмасдан ҳимоя қилиш ушбу давлатга хомийлик қилаётган юртлар ҳам Риёзнинг беқарорлик келтириб чиқаришга қаратилган сиёсатларига гирифтор бўлишади. Минтақанинг турли мамлакатларида ҳар куни арабларнинг ўлдирилиши Арабистоннинг ҳозирги сиёсатларининг натижаси ва ушбу ўлкани ноконструктив ҳимоя қилиш ортидан келиб чиқияпти.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.