Зариф: Эрон кескинлик чиқаришни истамайди
(last modified Mon, 11 Mar 2019 06:05:29 GMT )
март 11, 2019 11:05 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон кескинлик чиқаришни истамайди
    Зариф: Эрон кескинлик чиқаришни истамайди

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Эрон ислом жумҳурияти минтақанинг ҳеч қайси бир мамлакати билан шу жумладан Саудия арабистони билан ҳам кескин муносабатда бўлишни истамайди 

Муҳаммад Жавод Зариф кўра, Эрон ислом жумҳурияти минтақанинг ҳеч қайси бир мамлакати билан шу жумладан Саудия арабистони билан ҳам кескин муносабатда бўлишни истамайди. 

Эрон ташқи ишлар вазири якшанба куни Бағдодда Ироқ ОАВ талаби билан ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида, Риёзга эҳтимолий сафар қилиши ҳақида тўхталиб шундай айтдики, Арабистонга сафар қилиш бўйича режаси йўқ, аммо шу каби сафарларни уюштириш учун ҳеч қандай муаммо ҳам йўқлигини маълум қилди. 

Негаки, Эрон Риёз билан кескинлик чиқариш пайидан бўлмаган, аксинча саудияликларнинг ўзлари минтақада кескинлик чиқаришмоқда. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг қонунларни поймол қилишига ишора қилиб, Вашингтон нафақат халқаро қонунларни поймол этади, балки бошқа мамлакатларни ҳам халқаро қонунларни бузишларига мажбур қилади деб маълум қилди.  

Ёрлиқ