Исломобод давлати электр- энергия етказиб бергани учун Эронга миннатдорчилик билдирди
(last modified Fri, 15 Mar 2019 13:01:50 GMT )
март 15, 2019 18:01 Asia/Tashkent
  • Исломобод давлати  электр- энергия етказиб бергани учун Эронга миннатдорчилик билдирди

Покистоннинг энергетика вазири бу мамдакатга тўхтовсиз электр- энергия етказиб бергани учун Эрон компаниясига миннатдорчилик билдирди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Покистоннинг энергетика вазири Ума Аюбхон Исломободда Эроннинг Тавонир компаниясининг Али Асғар Исмоилниё бошчилигидаги делегацияси билан учрашувида Теҳрон ва Исломобод иккитомонлама ҳамда минтақавий масалалар хусусида муштарак позицияга эга бўлганини таъкидлаб ўтди.

Умар Аюбхон шунингдек Эрондан Покистонга электр- энергия етказиб бериш жараёни илгаригидек давом этмоқда ва бизлар ушбу ҳамкорликлар туфайли  Тавонир компанияси қарорлари ва саъй -ҳаракатларини олқишлаймиз деб қўшимча қилди.

Томонлар шунингдек бу йиғилишда Эрондан Покистонинг турли минтақаларига электр- энергия экспорт этиш масалаларини кўриб чиқишди.

 

Ёрлиқ