Эрон парламенти делегацияси Россияга сафар қилди
(last modified Fri, 19 Apr 2019 16:24:55 GMT )
апрел 19, 2019 21:24 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти делегацияси Россияга сафар қилди

Эрон парламенти делегацияси Россиянинг Нарьян-Мар шаҳрида ўтказилаётган " Осиё парламентларо иттифоқининг иқтисодиёти ва изчил ривожланиши" қўмитаси йиғилишида қатнашмоқда.

Эрон парламенти ахборот агентлигига кўра, мазкур йиғилиш қатнашувчилари  Осиёда яхлит энергетика бозорлари резолюциялари, молиявий ишлар ҳамда қашшоқликни олдини олиш масаласини муҳокама қиладилар.

Осиё парламентларо мажмуасининг иқтисодиёти ва изчил ривожланиши" қўмитаси йиғилиши бугун ва эртага- шанба куни Россиянинг Нарьян-Мар шаҳрида бўлиб ўтади.

 Осиё парламентлараро мажмуасининг сув манбалари бошқаруви ва бўҳронлар ишларидаги гуруҳ раислиги Эрон зиммасидадир.

 

Ёрлиқ