Онамиз Ҳазрат Хадижа риҳлати куни муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз
(last modified Thu, 16 May 2019 06:53:48 GMT )
май 16, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Онамиз Ҳазрат Хадижа риҳлати куни муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз

Эрон Ислом Жумҳурияти ислом динининг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо(с) рафиқалари Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳонинг риҳлатлари куни муносибати билан аъзодорлик қилмоқда.

Бугун пайшанба куни ҳижрий-қамарий 1440 йил рамазон ойининг 10-чи куни милодий ҳисоб билан 2019 йил 16 май куни ислом дини пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (а) -нинг азиз турмуш уртоқлари Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳонинг риҳлат этган куни билан тўғри келади. 

Қурайш қабиласининг бадавлат ва машҳур аёлларидан бўлмиш Ҳазрат Хадижа (с) биъсатдан 15 йил олдин Ислом дини азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с) билан турмуш қурдилар. 

Ислом динининг бузруквор Расулининг ҳомийси, ёрдамчиси ва турмуш уртоғи Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо охирги иллоҳий Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга ҳаммадан олдин иймон келтирди ва ислом динини ҳимоя қилишда биринчилардан бўлиб ўз жонини ушбу йўлда фидо этишда ҳеч нарсасини ва молу мулкини дареғ тўтмади.

Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо ислом динидан олдин ҳам поклик ва ахлоқий фазилатларга эга бўлганлари сабабли "Тоҳира" лақабини олган эдилар. 

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўз вафоли турмуш уртоғларини қулдан бой берганларида шу даражада ғам кулфатга гирифтор бўлган эдиларки, Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо, ўзларининг буюк ҳомийлари Абу Толиб алайҳиссалом ҳазратларининг риҳлат қилганларини "Омул-Ҳузн", яъни "ғам-кулфат" йили деб атадилар. 

Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо олтита фарзандни тарбиялаб вояга етказдилар ва улар ўртасидан Ҳазрат Фотима (саломуллоҳи алайҳо) ўзига хос мартабага эга эдилар.

Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг фазилатларидан бири шу эдиким, ислом динини бошқариш Ҳазрат Имом Али (а) ва ул ҳазратнинг наслидан вужудга келди ва давом этди.