Эрон парламенти АҚШда инсон ҳуқуқларини паймол этилаётгани тўғрисидаги ҳисоботини тарқатди
(last modified Mon, 10 Jun 2019 08:58:15 GMT )
июн 10, 2019 13:58 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти АҚШда инсон ҳуқуқларини  паймол этилаётгани тўғрисидаги ҳисоботини тарқатди

Эрон ислом жумҳурияти парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси тарқатган ҳисоботида АҚШда инсон ҳуқуқларини кенг қамроли бузилаётгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон парламентида ўқиб берилган мазкур ҳисоботда келтирилишча, АҚШда қурол- яроқни олиб юришнинг мамлакат фуқаролари ҳаётига катта хавф солаётгани,қурол орқали йилида  бир минг олти юз нафар АҚШлик болалар ва ўспиринларни ўлдирилиши, АҚШ полициясини халқ хусусан қоратанлиларга қарши ҳужум қилиши ва ирқпарастлиги, аёллар ҳуқуқини оёқ ости этиши,ноинсоний тарзда айбдор шахсларни ўлдирилиши, диний озчиликлар хусусан мусулмонларга нисбатан камситишлар, ОАВ ва сўз эркинлиги намояндалари ҳуқуқини бузилиши, бошпана олган шахслар ҳуқуқини оёқ ости этилиши АҚШ ичкарисида давлат томонидан инсон ҳуқуқларига қарши олиб борилаётгансиёсатлар жумласидандир.

Мазкур ҳисоботда шунингдек АҚШ давлатини терроризмни ҳимоя қилаётгани, бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашаётгани, мамлакатларга қарши санкциялар қўллаётгани, мустақил давлатларга босимлар ўтказиши, ўз иттифоқчилари хусусан Ол Сауд ва сиоинстик режимлари томонидан инсон ҳуқуқларини оёқ ости этилатёганига шоҳид бўлиб эътиборсизлик кўрсатиши, шунингдек АҚШ давлатини фаластинликларга қарши сионистик режим жиноятларини ҳимоя қилаётгани АҚШ томонидан Халқаро миқёсида инсон ҳуқуқларини оёқ ости этилаётганлигининг бошқа намуналаридан эканлиги таъкидланган.

Ёрлиқ