Ироқдаги туғма нуқсонлар ҳалокати: АҚШ урушнинг даҳшатли мероси
(last modified Thu, 12 Jun 2025 12:57:33 GMT )
июн 12, 2025 17:57 Asia/Tashkent
  • Ироқдаги туғма нуқсонлар ҳалокати: АҚШ урушнинг даҳшатли мероси
    Ироқдаги туғма нуқсонлар ҳалокати: АҚШ урушнинг даҳшатли мероси

АҚШ ҳарбийларининг Ироқни ишғол қилганига 20 йилдан ошганига қарамай, бу мамлакат аҳолиси , айниқса болалар бу ишғол оқибатларга дуч келмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ироқ Яқин Шарқда 5 ёшгача бўлган болалар ўлими ва туғилиш нуқсонлари даражаси энг юқори бўлиб қолмоқда. маъулумотларга биноан, Ироқда 5 ёшгача бўлган болалар ўлимининг 21 фоизи туғма аномалиялар билан боғлиқ бўлиб уларнинг 5 фоиздан ортиғи 3 ой ичида вафот этади.

Бағдод ва Ироқнинг Басра , Фалужа, Ҳавжа, Носирия каби бир қанча шаҳарларни қамраб олган янги тадқиқот шуни кўрсатадики, уруш қуролларига ишлатиладиган металлар миқдори туғма нуқсонли болалар туғилишига бевосита таъсир қилади. Волфрам, титан, қўрғошин, симоб, кадмий, хром, мишяк, кадмий ҳарбий қуролларига қўлладиган металлар қаторига киради.   2003-йилдан кейин можаро зоналарига яқин ҳудудлар аҳолисида ўтказилган тестлар шуни кўрсатадики,  уларнинг танасидаги титан метал даражаси бошқа ҳудудлар аҳолисига қараганда юқори. Тиббий маълумотларга кўра, Бағдод сўнги 2 йил ичида саратон ва туғма аномалиялар сезиларли даражада ошган шаҳарлардан биридир. Мазкур тадқиқот Бағдоддаги АҚШнинг иккита ҳарбий базаси, яъни "Виктори" ва " Ас-Сақар" яқинида яшовчи юзлаб ироқлик болалардан олинган намуналарида заҳарли металлари борлигини ва бу металларнинг болаларга туғма нуқсонлар пайдо бўлишига алоқадорлигини биринчи марта кўрсатди.

Туғма нуқсонлар ва АҚШ ҳарбий базалари ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик 

Тадқиқотга кўра, хром ва волфрамга таъсир қилиши болаларга туғма нуқсонлар хавфини оширади.  2003  йилдан кейин Ироқда, хусусан, 15 дан ортиқ АҚШ ҳарбий базасига яқин ҳудудларда туғма аномалиялар қайд этилган ҳолатларни кўриб чиқиш шуни кўрсатадики, туғма аномалиялар  бўлган 2200га  яқин болалардаги металлар даражаси оддий болаларга қараганда, 40 баравар юқори ва бу уларнинг яшаш жойларнинг АҚШ ҳарбий базаларига яқинлиги билан бевосита боғлиқ. Уруш билан боғлиқ  ифлосланиш деганда токсик моддаларнинг кенг доираси тушунилади, улардан энг муҳим ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар ва очиқ ҳаводаги чиқиндиларни ёқиш чуқурларидан атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалардир. Ироқдаги юзлаб АҚШ базалари атроф-муҳитга кириб, орзиқ-овқат, сув ва ҳавони ифлослантириш аҳоли саломатлигига хавф туғдирадиган заҳарли чиқиндикаларни тўплаш учун майдонлардир. Чиқиндиларни  ёқиш қудуқларидан чиқадиган газлар АҚШнинг Ироқдаги  уруши натижасида юзага келадиган энг хавфли  ифлосаниш манбаларидан бўлиб, 2003 йилдан бери ироқликлар бу чиқиндиларни АҚШ ҳарбий базаларида яратилган жуда катта чуқурларда ёқиб юборилиши натижасида юзага келадиган хавфли заҳарли моддаларга дучор бўлмоқда.

Фалужа: Ироқнинг ифлосланган шаҳри 

Шундан сўнг Фалужа Ироқнинг "ифлосланган шаҳри" сифатида саналади. Энди, яни тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳужумлардан 2 йилдан кўпроқ вақт ўтгач. шаҳар қўрғошин ва симоб ифлосланишидан азият чекишда давом этмоқда, туғилиш нуқсонлар, ҳомиладорликнинг юқори даражаси ва эрта туғилиш даражаси юқори. Мичиган университетти токсикологи ва Ироқдаги 9 та хавфли ҳудуд, жумладан, Фалужа ва Басрани ўрганган тадқиқотнинг етакчи муаллифи Хоган Савбига кўра,  Ироқда туғилиш ва ҳомиланинг кўпайиши АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий ҳужумари билан бевоосита боғлиқ эканлиги ҳақида далиллар мавжуд. Кейинроқ АҚШ кучлари Фалужада "оқ фосфор" ишлатганини тан олди. Гарчи улар Ироқда  саратон ва туғма нуқсонларнинг юқори кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлган камайган урандан фойдаланишни тан олишидан бош тортган бўлсалар, аммо тадқиқот шуни кўрсатадики,  2007-2010 йилларда Фаллужада таҳсил олган болаларнинг 5 фоиздан ортиғи туғма нуқсонлар билан туғилган.  Ҳолбуки урушдан олдин бу кўрсаткич 2 фоиздан кам эди. Бундан ташқари Фаллужада 2005 йилдан 2007 йилгача бўлар ҳомиладорликнинг 45 фоизидан ортиғи аборт билан якунланган. Ва ҳолангки бу кўрсаткич урушгача бор йўғи 1 фоиз эди.  2007 йилдан  2010  йилшача Фаллужада ҳар тўртинчи ҳомиладорлик аборт билан якунланган. Тадқиқотга кўра, ҳозирда Ироқдаги болаларнинг 5 фоизи қандайдир туғма аномалия билан туғилади ва келгуси бир неча ийл ичида бу кўрсаткич ошади.