Чет элликлар инвестиция киритиш орқали Эронда яшаш ҳуқуқини олишлари мумкин
-
Эрон Ислом Жумҳурияти ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий
Эрон Ислом Жумҳурияти ички ишлар вазири чет элликлар инвестиция киритиш орқали Эронда беш йил яшаш ҳуқуқини олишлари мумкин,-деб эълон қилди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Абдурризо Раҳмоний Фазлий Теҳронда душанба куни аср пайтида, чет эллик ҳар бир фуқаро 250 минг доллар сармоя киритса, Эронда 5 йил яшаш ҳуқуқини олиши мумкин,-деб айтди.
Эрон ички ишлар вазири хорижий инвестицияларни жалб этиш учун бу вазирликнинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, Эронда хорижий фуқароларга яшаш учун рухсат бериш шароити осонлаштирилади,-деб айтди.
Раҳмоний Фазлий ўз нутқининг бошқа бир қисмида Эронга қарши барча фитна-найранглар ва босимларга қарамай иқтисодий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан Эрон вазъияти муносиб ва қулай шароитларга эгадир,-деб таъкидлади.