Ҳусейний Тосуо кунида бутун Эрон мотамга чўмди
(last modified Mon, 09 Sep 2019 06:02:34 GMT )
сентябр 09, 2019 11:02 Asia/Tashkent
  • Ҳусейний Тосуо кунида бутун Эрон мотамга чўмди

Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат айёмлари муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.

Бугун Исломий Эрон халқи Ҳусейний Тосуо кунида қора кийим кийиб шаҳидлар сарвари ҲазратИмом Ҳусейн/а/ шаҳодати йиллигида ўтказилаётган азодорилк маросимларда қатнашади.

Бугунги сана яъне ҳижрий -қамарий 1441 чи йил муҳаррамулҳаром ойининг 9 чи куни, милодий ҳисоб билан 2019 чи йил, 9 чи сенябрь  Ҳусейний Тосуо кунига тўғри келади.

 Ҳусейний Тосуо ва Ҳусейний Ошуро кунларида  азодорлар, Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг шаҳид бўлган йиллигини улуғлайдилар.

Исломий Эрон халқи ва аҳли байт исмат а таҳорат /а/ издошлари  муҳаррам ойида хусусан,Тосуо кунида масжидалар, ҳусейниялар айниқса Машҳад шаҳридаги Ҳазрат имом Ризо/а/ ва Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ ҳарамларида тўпланишиб, азодорлик маросимларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг ёронлари ҳижрий -қамарий 61 чи йил муҳаррам ойининг ўннинчи кунида Карбало саҳросида шаҳид бўлгандилар.

Ёрлиқ