Эрон ва Тожикистон туризм соҳасидаги ҳамкорликларини ривожлантирмоқчи
Эрон Маданий мерос, Туризм, Қӯл ҳунармандчилиги вазири Алиасғар Мунсон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Меҳриддин икки мамлакат ӯртасида туризмни ривожлантириш лозимлигини таъкидлашди.
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Иқтисодий Ҳамкорликлар ташкилотига аъзо давлатлар Туризм вазирларининг учинчи йиғилишида қатнашиш учун Душанбега сафар қилган Эрон Маданий мерос, Туризм ва Қӯл ҳунармандчилиги вазири Алиасғар Мунсон пайшанбу куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Меҳриддин билан мулоқот қилди. Мулоқотда икки мамлакат ӯртасида туризм ҳамда маданий мерос бӯйича ҳамкорликларни ривожлантириш лозимлиги таъкидланди.
Алиасғар Мунсон мулоқот чоғи Эрон ва Тожикистон халқларининг тил, дин, маданият ва тарихий муштаракликларини таъкидлаб, деди: кейинги бир неча ой давомида мамлакатларимизнинг ӯзаро муносабатларида сезиларли ижобий силжишлар кӯзга ташланмоқда.
Тожикистон Ташқи ишлар вазири эса икки мамлакат ӯртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантиришда икки халқ ӯртасидаги умумий муштаракликлар қӯл келишини таъкидлаб, туризм бӯйича кӯргазмалар ташкил қилишда Тожикистон Эроннинг тажрибаларидан фойдаланишга тайёр эканлигини билдирди.