ноябр 02, 2019 17:13 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти биринчи ӯринбосарининг Ӯзбекистонга сафари: Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарур

Эрон президентининг биринчи ӯринбосари Исҳоқ Жаҳонгири Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Бош вазирларининг йиғилишида қатнашиш учун Ӯзбекистонга сафар қилди.

Эрон президенти  биринчи ӯринбосарининг бу йиғилишда қатнашиши айрим муҳим минтақавий ва халқаро масалаларда Эрон Ислом Жумҳуриятининг нуқтаи назарини баён қилиш ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига  аъзо мамлакатлар ӯртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлаши учун  муносиб фурсатдир. 

Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти халқаро ва давлатлараро ташкилот бӯлиб, 2001 йилнинг 15 июн куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон,  Россия, Тожикистон ва Ӯзбекистон  мамлакатлари томонидан таъсис этилди.  Эрон Ислом Жумҳурияти, Афғонистон, Монголия ва Белорус бу ташкилотнинг кузатувчи аъзоларидир.

Бу халқаро ташкилот икки томондан аҳамиятлидир:

Биринчидан: Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти минтақа мамлакатларини бир қутбли дунёқараш ҳамда замонавий таҳдидларга қарши бирлаштирган ташкилот ҳисобланади. 

Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти НАТО га қарши кураш ташкилотидир. Бу ташкилот биргаликда Американинг минтақа мамлакатлари ички ишларига аралашувининг олдини олиш мақсадида таъсис этилган. 

Иккинчидан:  Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти минтақавий муносабатларда энг қудратли ташкилот сифатида "Муштарак истиқболли ҳамкорлик" каби ҳамкорлик усулини вужудга келтирди. 

Иқтисодий, айниқса энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар бу ташкилотнинг фаолиятидаги афзал йӯналиш ҳисобланади.

Кейинги ӯн йиллик давомида Евро-Осиё минтақаси ва унга туташ ҳудудларда юзага келган геополитик ӯзгаришлар бу ташкилотнинг аҳамиятини янада юксалтирди.

Бу жабҳада Эроннинг географик мавқеъи Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилотига аъзо мамлакатлар учун ӯта муҳим истиқболли аҳамиятга эга.

Ӯрта Осиё ва Кавказ бӯйича сиёсий таҳлилчи Кузагар Колчи Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилотига аъзо мамлакатлар ӯртасидаги ҳамкорликларнинг хилма-хиллиги, ҳамда Эроннинг бу ташкилотдаги мавқеъига ишора қилиб, шундай дейди:

"Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилотида  сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳаларда хилма-хил ҳамкорликлар амалга оширилади. Масалан,  хавфсизлик соҳасида террорчилик, айирмачилик ва диний экстремизм ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш бунга яққол далилдир. Иқтисодий жабҳада эса  энергетика, гумрук ва транзит бӯйича ҳамкорлик қилиняпти. Эрон ҳатто кузатувчи мақомида бӯлсада,  бу ҳамкорликлардан ӯзини четга олмаган. Эрон асосий аъзоликка қабул қилинган тақдирда унинг бу ҳамкорликларда қатнашиш меъёри  ошиб кетиши муқаррар".

Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилотининг таъсисчи аъзоларидан бӯлган Россия ва Хитой каби буюк қудратлар бугунги кунда Эрон билан стратегик муносабатларни йӯлга қӯйишган. Эндиликда Евро-Осиё Ҳамкорлик иттифоқига аъзо бӯлган Эрон бу Иттифоққа аъзо мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтиришни кӯзда тутган.

Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти минтақада тижорат-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун яхши имкониятларни вужудга келтирган. Бу муносиб имкониятлардан фойдаланиб, олдинга қадам босиш лозим.  Бу нуқтаи назардан Эрон президенти биринчи ӯринбосарининг Тошкентда бӯлиб ӯтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо мамлакатлари Бош вазирларининг ӯн саккизинчи йиғилишидаги иштироки   ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш учун муносиб фурсатдир.