Мўсавий: терроризмни келтириб чиқарувчи давлатлар ўзи яратган муаммоларни Эронга юкламасликлари лозим
(last modified Sun, 24 Nov 2019 12:13:23 GMT )
ноябр 24, 2019 17:13 Asia/Tashkent
  • Мўсавий:  терроризмни келтириб чиқарувчи давлатлар ўзи яратган муаммоларни  Эронга юкламасликлари лозим

Эрон ТИВ наттоғи, " Манама мулоқоти" йиғилишининг айрим қатнашувчилари томонидан айтилган асоссиз ва ёлғон сўзларга кўрсатган аксиламалида, уларнинг Эронга қарши иддаолари ва туҳматлари бутунлай асоссиздир дея изоҳлади.

Кеча Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида " Манама диалоги" номли хавфсизлик масалалардаги 15-чи минтақавий  конференция иш бошлади.

Кеча Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил Аж-Жубайр ва БАА  хорижий ишларидаги маслаҳатчи вазири Анвар Қарқош 3 кунлик бу конференцияда  Эрн ислом жумҳуриятини минтақада бузғунчилик ва нотинчликларни келтириб чиқаришда айблашга уриндилар.

Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий бугун бу режимлар масъуллари  изҳоротига билдирган муносабатида  ўзлари терроризм ва  экстремизни келтириб чиқариб уни кенгайтирадиган ва яхши қўшничилик принсипларини оёқ ости этиб бошқа мамлакатлар ички ишларида аралишиш ҳамда бегоналарни жалб этиш орқали минтақа хавфсизликига зарба берадиган режимлар ўзлари келтириб чиқарган муаммолар ва кескинликларни Эрон ислом жумҳуриятига юклатмасликлари лозим деб қўшимча қилди.

Мўсавий ўз сўзларида  Саудия Арабистони бошчилигида Яманга қарши тажовузлар , бу мамлакатнинг ўн минглаб аёллар ва  боллаларини қону тўпроққа белантирилиши ҳамда Яман инфратузлмаларини нобуд этилиши ҳамда  зўравон қудратлар сиёсатига пайравлик қилиш орқали қонуний давлатларга барҳам бериш ва ўзлари ҳимоя этадиган режимларни иш устига келтиришга бўлаётган саъй ҳаракатлар дунё ва минтақа оммавий афкори шунингдек тарихида қоладиган шармандаликдир деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ наттоғи,  бу режимларни минтақа тинчлиги, хавфсизлиги ва ривожланишини таъминлаш учун  ҳақиқатни қабул қилиш ва музокара ўтказиш билан хом хаёллардан воз кечишга чақирди.

 

Ёрлиқ